Жамият

Водородда ҳаракатланувчи транспорт ишлаб чиқилади - Инновациялар вазирлиги

© Commons.wikimedia / NbkfАвтомобиль на водородном топливе
Автомобиль на водородном топливе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида амалий ишланмалар учун 1,78 млрд сўм ажратилди.
ТОШКЕНТ, 1 июнь — Sputnik. Ўзбекистонда водород газида ҳаракатланувчи транспорт воситасининг тажриба намунаси ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди.
Брифингда айтилишича, вазирлик Канада, Голландия, Испания, Германия, Италия, Австралия, Жанубий Корея, Буюк Британия, АҚШнинг муқобил энергетикани ривожлантириш соҳасидаги сиёсати ва илғор тажрибалари ўрганиб чиққан.
Ўрганиш натижасида вазирлик таклифига асосан президентнинг 5063-сон қарор билан Энергетика вазирлиги ҳузурида Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтини ва Водород энергетикаси илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди.
Марказ ва республика олимлари томонидан водород водород ишлаб чиқариш, сақлаш, узатиш ва ундан энергия заҳираси сифатида фойдаланиш технологияларини ривожлантиришни ўрганиш билан шуғулланади.
Институт эса - водород энергетикаси соҳасида фаолият юритаётган ёш олим ва мутахасиссларнинг хорижнинг етакчи илмий муассасаларида стажировка ўташини молиялаштириш билан шуғулланади.
Институтининг қайта тикланувчи ва водород энергетикаси соҳаларида амалий ишланмаларни яратишга қаратилган илмий-тадқиқот лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида вазирлик томонидан 4 та лойиҳа доирасида жами 1,78 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилди.
Ундан ташқари, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент давлат техника университетининг “Муқобил энергия манбалари (водород энергетикаси)” мутахассилиги қабул квотаси оширилди ва 3-курсдан бошлаб шу мутахассисликнинг 10 тасини “Водород энергетикаси” йўналишига ихтисослаштирилди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2022 йил 25 майда ишлаб чиқилган “Водород энергетикаси технологиялари соҳасида водородни олиш, сақлаш ва ташиш технологияларини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари дастури” Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланди.
Унга кўра:
Қуёшнинг мужассамлашган ёруғлик оқимининг иссиқлиги таъсирида ва катализаторлар ёрдамида водород олиш технологияси яратилади ва унинг асосида 1700 градус ҳароратда термокимёвий усулда водород олиш қурилмасининг тажриба намунаси ишлаб чиқилади;
Сувни электролиз усулида парчалаб, водород газини ажратиб олиш жараёнида қўлланиладиган маҳаллий хомашёдан катализатор турлари яратилади;
Водород газини сақлашга мўлжалланган маҳаллий хомашёдан фойдаланган ҳолда металгидридлар намуналари яратилади ҳамда уларда сақланаётган водородни ажратиб олиш ва қўллаш технологияси ишлаб чиқилади;
Аммиак ва водородли ёқилғи элементларидан фойдаланган ҳолда водород газида ҳаракатланувчи транспорт воситасининг тажриба намунаси ишлаб чиқилади;
“Яшил” водород ёқилғисидан иссиқлик ва электр энергиясини олишга мўлжалланган тажриба-пилот қурилмаси яратилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг деярли 90 фоизи қазиб олинадиган углеводородлар ҳисобига ишлаб чиқарилади.Ушбу ресурсларни истеъмол қилишнинг ҳозирги тенденциялари ва ҳажмлари сақланиб қолган тақдирда, мамлакатда қазилма углеводород захиралари кейинги 20-30 йилга етади.
Айтиш жоизки, водородда ҳаракатланувчи автомобиллар техник жиҳатдан ўта мураккаб ҳисобланади. Чунки улар аслида электромобил, фақат электр токи водород ёрдамида ишлаб чиқилади ва батареяларда жамланади. Кейин эса моторга узатилади. Иккинчи муаммо - водородли АЁҚШлар қуриш. Эҳтимол, шу сабабли водородли автомобиллар сони дунёда жуда кам - 2020 йилда - 33 мингда. 2020 йилда сотилган электромобиллар сони эса - 3 миллиондан ортиқ. Лекин буларнинг барчаси жами сотилган автомобилларнинг 5 фоизидан кам.
Қуйида бугунги кунннинг энг оммавий водородли автомобили (10 мингдан ортиқ ишлаб чиқилган) Toyota Mirai қандай ишлаши ҳақида қизиқарли видеолавҳани томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0