Дунёда

АҚШда яна отишма: беш киши ҳалок бўлди

© Sputnik / Филипп Кравцов / Фотобанкка ўтишМашины скорой помощи в США. Архивное фото
Машины скорой помощи в США. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу сафар Оклахома штатининг Тулса шаҳри одамларнинг оммавий қотиллик жойига айланди.
ТОШКEНТ, 2 июн – Sputnik. АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида отишмада беш киши ҳалок бўлди. Улар орасида жиноятда гумон қилинаётган шахс ҳам бор, деб хабар берди маҳаллий полиция вакили журналистларга. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, 35-40 ёшлардаги қора танли эркак тиббиёт маркази ҳудудида милтиқ ва тўппончадан ўқ узган, сўнг ўз жонига қасд қилган.
"Тўрт бегуноҳ одам ҳалок бўлди. Отишма ўз-ўзидан олган жароҳатидан вафот этди", - деди полициячи матбуот анжуманида.
Оқ уйнинг маълум қилишича, фожиа ҳақида АҚШ президенти Жо Байден хабардор қилинган.
“Оқ уй вазиятни диққат билан кузатиб боради ва ёрдам таклиф қилиш учун штат ва шаҳар расмийлари билан боғланди”, — дейилади хабарда.
Тулсадаги отишма Қўшма Штатлардаги оммавий қотилликларнинг қайғули рўйхатига қўшилди.
Маълумот учун, АҚШда сўнгги кунларда ирқий нафрат туфайли содир этилаётган оммавий қотилликлар одатий ҳолга айланиб қолган.
Хусусан, икки ҳафта олдин, Нью-Йоркнинг Буффало шаҳридаги озиқ-овқат дўконида 18 ёшли оқ танли йигит, ирқий нафрат туфайли ўн кишини отиб ташлаган эди.
25 май куни АҚШнинг Техас штатининг Увалде шаҳридаги, автомат билан қуролланган 18 ёшли йигиб, бошланғич мактабга бостириб кириб 18 нафар болани (7-10 ёшли) ва 3 нафар катта ёшли фуқарони отиб ташлаган эди. Айтиш жоизки ушбу мактабда 90% мексикаликларнинг болалари ўқийди.
Бу фожеа сўнгги 10 йилда содир бўлган оммавий қотилликларнинг энг қонлиси дейилмоқда. 2012 йилнинг 14 декабрида Коннектикут штатидаги Сандй Ҳук қишлоғида 20 нафар талаба ва олти нафар катта ёшли мактаб ишчиси ҳалок бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0