Иқтисод

Биржа савдоларига қўйилаётган шакар ҳажми 3 000 тоннагача оширилади

© Sputnik / Павел Лисицын / Фотобанкка ўтишСахар
Сахар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қўшни ва бошқа МДҲ мамлакатларида шакар тақчиллиги билан боғлиқ муаммо юзага келмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июнь — Sputnik. Шакарга бўлган талабнинг мавсумий ошиши шароитида биржа савдоларига чиқариладиган шакар ҳажми июнь ойидан бошлаб 50 фоизгача оширилади. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон бозорларида шакар нархининг ошиши юзасидан кўплаб хабарлар тарқалди.
Айтилишича, бугунги кунда ички бозорда 1 кг шакарнинг ўртача нархи 9 500 – 13 000 сўм доирасида шаклланмоқда. Айрим савдо нуқталарида шакар нархининг 14 000 сўмгача кўтарилгани кузатилган.
“Қўшни ва бошқа МДҲ мамлакатларида шакар нархи 52 фоизга (14 000 сўмдан 21 000 сўмгача) ўсиши билан бир қаторда, ушбу маҳсулот тақчиллиги билан боғлиқ муаммо ва хатарлар юзага келаётгани кузатилмоқда”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, мамлакат ичидаги нархларни қўшни давлатлардагига нисбатан кескин фарқ қилувчи даражада сақлаб қолишнинг деярли имкони йўқ.
Мамлакатда шакар ишлаб чиқариш ҳажми январь-май ойларида ўтган йил шу даврига нисбатан 35 минг тоннага ошган. Яъни таклиф ҳажми ошганлигига қарамай (биржа орқали сотилган ҳажм 177 минг тоннадан 186 минг тоннагача кўпайган) шакар нархи, асосан, ташқи омиллар таъсирида ўсиши кузатилган.
Вазирлик изоҳида айтилишича, республикада шакар танқислиги мавжуд эмас ва ички бозорни йил якунига қадар шакар билан тўйинтириш бўйича барча захиралар яратилган.
Унга кўра, биржадаги савдоларга қўйилаётган шакар ҳажми амалдаги 2 000 тоннадан 3 000 тоннагача оширилади.
Янгиликлар лентаси
0