Дунёда

БМТ Туркия номини ўзгартиришни маъқуллади

© CC0 / Unsplash / Meg JerrardБольшая мечеть Меджидие в Стамбуле
Большая мечеть Меджидие в Стамбуле - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бундан бунён халқаро расмий ҳужжатлардаги давлат номи Turkey эмас, Türkiye деб ёзилади.
ТОШКEНТ, 2 июнь – Sputnik. БМТ Туркиянинг барча расмий ҳужжатларда республика номини ўзгартириш ҳақидаги илтимосини қаноатлантирди, деди БМТ бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик РИА Новости агентлигига.
"Republic of Turkey (Туркия Республикаси) Republic of Türkiye деб ўзгартирилди", — деди Дюжаррик. Унинг сўзларига кўра, ушбу ўзгартириш Туркия расмийларининг мурожаатидан сўнг дарҳол кучга кирди.
Бундан буён мамлакат номи Turkey эмас, Türkiye деб ёзилади. Алифбо тартибида тузилган рўйхатларда Туркиянинг ўрни ўзгармайди, дея қўшимча қилди Дюжаррик.
Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлининг тушунтиришича, Туркия номининг имлосини ўзгартириш Анқаранинг “мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш”га қаратилган қадамлари доирасида қабул қилинган.
Янгиликлар лентаси
0