Иқтисод

Ер усти метро йўналишлари остидаги ер майдонлари ижарага берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровПарковка у сергелийской линии Ташкентского метрополитена
Парковка у сергелийской линии Ташкентского метрополитена - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Дўстлик–Қўйлиқ” ер усти метро йўналиши 1–5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларида савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилади.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ер усти метро йўналишлари остидаги ер майдонлари 5 йил муддатга ижарага берилади. Бу назарда тутилган Ҳукуматнинг 291-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Тошкент метрополитенининг “Дўстлик–Қўйлиқ” ер усти метро йўналиши 1–5 бекатлари оралиғидаги ер майдонларида қуйидагилар ташкил этилади:
пиёдалар ва велосипед йўлаклари;
автотураргоҳлар;
аҳоли сайр қилиши учун сайилгоҳлар;
болалар ва спорт майдончалари.
Ушбу ер майдонлари фудтрак ҳамда енгил турдаги қурилмаларни қуриш ва жойлаштириш мумкин бўлади.
“E–Auksion” савдолари орқали олинган ер участкалари ижара ҳуқуқи 5 йил муддатга, истисно тариқасида, 12 ойга тенг улушларда бўлиб тўлаш шарти билан берилади.
Тегишли ер майдонлари хатловдан ўтказилган ҳолда уларнинг ер усти метро йўналишлари фаолиятига таъсир қилмайдиган қисми Тошкент шаҳар ҳокимлиги захирасига ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0