Колумнистлар

Европада энг катта армиянинг пайдо бўлиши кимга хавф туғдиради?

CC BY 2.0 / Steffen Voß / BundestagЗдание Бундестага в центре Берлина, Германия
Здание Бундестага в центре Берлина, Германия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“Америкаликларни ичкарида, Россияликларни ташқарида, Германияни эса назорат остида сақланг”, деган эди Генерал Исмей.
Москва канцлер Олаф Шольцнинг “Германия НАТО аъзолари орасида Европадаги энг катта оддий армияга эга бўлиши" ҳақидаги юксак руҳда айтилган баёнотига жавоб қайтарди. Сергей Лавровнинг айтишича, Германия ЕИнинг “асосий ҳарбий кучи” сифатидаги сўзлари ГФРда “ҳукмронликка интилишлар” жонланганидан далолат беради. Вазир ҳар доимгидек, сўзларни ўта синчковлик билан танлайди, бироқ “ҳукмронлик” атамаси аслида “гегемонлик” сўзининг енгил кўриниши холос.
Шу билан бирга, бир неча ҳафта олдин Лавров “ҳокимиятга амалдаги ҳукумат келганидан сўнг Германия мустақилликнинг сўнгги белгиларини йўқотди”, деб таъкидлаган эди. Бу ерда аниқ-қарама-қаршилик йўқми? Агар мамлакат мустақил бўлмаса, қандай қилиб ҳукмронликка даъво қилиши мумкин? Бироқ, Европанинг ҳозирги аҳволи шундайки, унга ҳамма нарса бўлиши мумкин, ҳаммаси ўзгаради ва бир пайтнинг ўзида келажак учун бир нечта вариантлар очилмоқда.
Албатта, Шольц “ГФР ва унинг иттифоқчилари хавфсизлигини сезиларли мустаҳкамлаш” учун НАТО доирасидаги Европадаги энг катта армияни ваъда қилиб шов-шувларга сабаб бўлди. Канцлер Европа деганда нимани назарда тутганини тушунтирмади ва бу билан Бундесвернинг яқинлашиб келаётган ўсиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлишига имкон яратди. Ҳозирда бу армия 180 мингга яқин ҳарбий хизматчига эга- Франция Қуролли Кучларида эса 210 мингга қарши.
Қисқа вақт ичида немис армиясининг сонини 15-20% га ошириш мумкин. Бироқ ягона масала – бу нарх (яъни маошлар эмас, балки инфратузилма ва ҳарбий техника нархи).
Лекин НАТОда ва деярли Европада (Европа Иттифоқига аъзоликка номзод сифатида) Туркия ва унинг ярим миллиондан ортиқ армияси ҳам бор. Мағлубиятга учраган Германияда бундай армия ҳеч қачон бўлмаган: унда энг кўпи 450 минг кишига етган. Агар немислар турк армиясидан ҳам кўп сонли бўлишни мақсад қилган бўлса, бу ишни тубдан ўзгартиради.
Россия учун эмас, балки НАТО ва ЕИ учун ўзгартиради. Чунки урушдан кейинги бутун Атлантика дунёси тартиби, Ғарбнинг бирлиги НАТОнинг биринчи бош котиби ифодалаган оддий формулага асосланади. Генерал Исмей: “Америкаликларни ичкарида, Россияликларни ташқарида, Германияни эса назорат остида сақланг”, деган эди. Германия англо-саксларга, ҳеч бўлмаганда ҳарбий жиҳатдан қарам бўлиб турар экан, ҳаммаси жуда оддий (атлантикачилар учун). Айнан шунинг учун ҳам ҳеч қандай умумевропа армия бўлиши мумкин эмас, ахир ГФРнинг Европадаги мавқеини ҳисобга олсак, бу армия немисларники бўлади. Унинг пайдо бўлиши эса Европанинг англо-сакслардан мустақил бўлиши учун муҳим жараён бўлади.
Бироқ, Германияни назорат остида ушлаб туриш учун уни мунтазам қўрқитиб туриш керак- мана ҳозир уни Россия билан қаттиқ қўрқитиб юборишди.
Айни дамда баъзи англо-саксларга гўёки улар Россияни нафақат Европадан чиқариб ташлагандек ва ҳатто Россия ва ЕИ орасида ҳақиқий геосиёсий "темир парда" тортишга ва барча тирқишларни бетонлаб ташлашган муваффақ бўлгандек туюлмоқда
. "Пардани" эса улар, Германия манфаатларига зид равишда, поляклар ва шведларни ва бошқалар ёрдамида қуришмоқчи. Немисларни эса кўп йиллардан буён Путин билан муроса қилгани ва унинг таклифларига рози бўлишгани учун, ҳали кўп марта турткилашади.
Ўз навбатида, Германия ҳам бунга қўл қовуштириб тура олмайдику. У ҳам ахир Европанинг хавфсизлигини мустаҳкамлашдек умумий ишга ўз ҳиссасини қўшиши керак.
Ёки февраль охирида Шольц айтганидек, Германиянинг "катта бўлиш" вақти келган. Яъни у нафақат Россия билан энергетика соҳасидаги ҳамкорликдан воз кечиши, балки мудофаа харажатларини ошириш ва Шарқий Европада ҳарбий иштирокини кучайтириши керак.
Европадаги энг катта армия ҳақида сўзлар эса кейинги қадам бўлди. Гарчи Шольц турк армиясини ҳам Европаники деб ҳисобламаган бўлсада. Англо-саксларни немисларнинг тайёргарлигига эса ҳеч нима билан эътироз билдира олмайди: йиллар давомида уларнинг ўзлари Берлинни қурол-яроққа кўпроқ пул сарфлашга ундаб келган. Энди эса уни Украинага арзимас миқдорда қурол етказиб беришда танқид қилишмоқда.
Бундесвернинг озроқ ўсиши англо-саксонларнинг Европа устидан назорат қилишига таҳдид қилмайди. Базалар ва ядро қуроллари ҳамон Американики, миллий армиялар устидаги қўмондонлик ҳам аслида НАТОнинг қўлида.
Бироқ, ҳаммаси ҳам бу қадар осон эмас.
Чунки немислар буни узоқ йиллар Россия билан яхши муносабатда бўлгани учун поляклардан уялаётганидан қилаётгани йўқ. Йўқ, улар шунчаки Евроиттифоқ устидан назоратни йўқотишни хоҳламайди. Бу назорат энди иқтисодий ва мафкуравий бўлиши керак. Ҳа, энг катта армия - ЕИни ким қайси томонга етаклаётгани борасидаги баҳсда - яхши аргумент: "немислар европаликларни нафақат таъминлаяпти, балки ҳимоя қиляпти ҳам", деган маънони англатади. Албатта, аксарият бунинг қуруқ гап эканлигини яхши тушунади: 200 минг кишилик армия, кам сонли ҳарбий-ҳаво кучлари ва денгиз флоти билан кимни нимадан қутқара олиши мумкин? Бироқ, бу ерда Евроиттифоқ устидан назорат учун жанг кетяпти, шу жумладан пропаганда даражасида ҳам.
Берлин учун англо-саксларга ЕИда ўз таъсирини кучайтириш имкониятини бермаслик керак. Россияга қарши бирлашиш эса бундай имкониятни беради. Худди ўша Польша Германиянинг Европа Иттифоқидаги таъсирига қарши энг муҳим мувозанат сифатида қаралади, ва шунинг учун табиийки, Берлин рақибларини немисларни қўрқоқлик ва хавфли пацифизм учун қоралаш имкониятидан маҳрум бўлади.
Шунинг учун Лавров ГФР ҳукмронлик позицияси ҳақида гапирганда ҳақ эди. У ўз позициясини мустаҳкамлаш эмас, балки уларни ҳимоя қилиш истаги билан изоҳланади. Шу билан бирга суверенитет қолдиқларининг йўқолиши ҳам аҳамиятга эга:
Германияни Россия билан алоқаларини узишга чақиришмоқда ва бу узилиш агар Берлин ўзини жаҳон саҳнасида тўлақонли ва мустақил иштирокчи сифатида ҳис қилса, имконсиз бўлар эди.
Қолаверса, Германиянинг ЕИда ҳукмронликни сақлаб қолиш истаги англо-саксон лойиҳаси учун қийин нарса эмас. Чунки ЕИнинг ўзи Атлантика элиталари (англо-саксон ва Европа) назорати остидадир. Яъни шундоқ ҳам назорат остида бўлган Европага нисбатан кучли ва мустақил Германия – англо-саксонларни қониқтирадиган худди ўша евроинтеграциясига тўғри келади. Ҳозирча, албатта. Чунки эртами, кечми савол барибир аниқ-равшан қўйилади.
Евроинтеграциянинг иккита бўлажак сценарийси бор (учинчи режа- яъни режанинг йўқлиги ва ЕИнинг қўлашини ҳисобга олмаганда). Биринчиси- Атлантиканинг ҳар икки томонлама интеграциялашувига ўтиш- бошқача айтганда, иқтисодий НАТОни ҳам яратиш (бундан ўн йил олдин Трансатлантик савдо ва сармоявий шериклик орқали амалга оширишга ҳаракат қилишган эди). Иккинчиси- Евроиттифоқнинг мустаҳкамланиши унинг мустақил куч марказга айланиши (ҳарбий жиҳатдан ҳам), НАТОнинг тугатилиши ва ягона Ғарбнинг парчаланиши.
Иккинчи сценарийни Германиянинг тўлиқ мустақиллигига эришмасданқ туриб амалга ошириш мумкин эмас. Шунинг учун ҳам немис армиясининг ўсиши жиддий аҳамият касб этади. Россиянинг Европадан ўчирилиши (вақтинчалик бўлса ҳам) нафақат Германия устидан назорат қилишдек вазифани бекор қилмайди балки у англо-саксонлар учун устувор вазифага айланади.
Фақат бир нарса тушунарсиз: улар “Россия таҳдиди”нинг ўсиши немис армиясининг камайишига сабаб бўлишини европаликларга қандай қилиб тушунтиради? Ва шу билан бирга барон Исмай айтган ҳақиқатни эсламасдан туриб.
Янгиликлар лентаси
0