IT-Park University рақамли университети ташкил қилинди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишПодросток за компьютером
Подросток за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Oбуна бўлиш
Университетда ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланади. Таълим масофавий таълим шаклида бўлади.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистонда IT-Park University рақамли университети ташкил қилинди. 1 июнь куни Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Университетда ахборот-коммуникация технологиялари, дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, ахборот тизими ва компьютер тармоқларини бошқариш соҳалари бўйича олий маълумотли кадрлар тайёрланади.
Таълим фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади ва талабаларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Таълим жараёни кредит-модуль тизими асосида ташкил этилади. Университетда ўқитиш масофавий таълим шаклида олиб борилади. Қонунчиликка мувофиқ, бошқа таълим шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Битирувчиларга Ўзбекистонда олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган диплом берилади.
Янги таълим даргоҳи масъулияти чекланган жамият шаклидаги нодавлат олий таълим ташкилоти ҳисобланади.
Янгиликлар лентаси
0