Маданий мерос агентлигига янги директор тайинланди

© Фото: Агентство культурного наследия Абдикаримов Баходир
Абдикаримов Баходир - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Oбуна бўлиш
Баҳодир Абдикаримов Маданий мерос агентлиги директори бўлди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Баҳодир Абдикаримов Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги директори этиб тайинланди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Абдикаримов бунгача Бош прокуратура бўлим бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Аввалроқ Маданий мерос агентлигининг собиқ директори Шаҳриёр Нуруллоев ярим йилга қолмай лавозимини тарк этгани хабар қилинган.
Маданий мерос агентлиги ўз тизимида моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, музейлар соҳасида давлат назоратини амалга ошириш, археология тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, мувофиқлаштириш, назорат қилиш, мамлакатимиз ва хориждаги маданий бойликларни аниқлаш, муҳофаза қилиш ва уларнинг тўлиқ маълумотлар базасини яратиш каби вазифаларни амалга оширади.
Янгиликлар лентаси
0