Сиёсат

Мирзиёев ва Раҳмон тор доирада учрашув ўтказди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Таджикистана Эмомали Рахмон провели встречу в узком формате
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Таджикистана Эмомали Рахмон провели встречу в узком формате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Икки давлат етакчилари кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш йўлидан қатъий боришларини тасдиқладилар.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон тор доирада учрашув ўтказдилар.
“Давлат раҳбарлари биродар халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар”, - дейиган Ўзбекистон раҳбари матбуот хизмати хабарида.
Таъкидланишича, музокараларда асосий эътибор икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кун тартибини тубдан кенгайтириш масалаларига қаратилди.
Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон стратегик шериклигини янада ривожлантириш йўлидан қатъий боришларини тасдиқладилар.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Таджикистана Эмомали Рахмон провели встречу в узком формате
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Таджикистана Эмомали Рахмон провели встречу в узком формате - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Таджикистана Эмомали Рахмон провели встречу в узком формате
Давлат раҳбарлари савдони фаол кенгайтириш ва саноат кооперациясини кучайтириш, икки мамлакатнинг логистика ва транзит имкониятларини ривожлантириш ҳамда сув энергетикаси лойиҳаларини амалга ошириш орқали муносабатларни янги амалий мазмун билан бойитишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Минтақавий ва халқаро кун тартиби юзасидан фикр алмашилди, Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
Кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга томонларнинг интилиши қатъий экани таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон расмий ташриф билан Тошкентга келгани хабар қилинган эди. Ташриф икки кун давом этади. Режалаштирилган саммит якунида икки томонлама ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0