Россия

Москва Зеленскийнинг ваъдасига ишонмайди - Песков

© Sputnik / Алексей Никольский / Фотобанкка ўтишЕжегодная большая пресс-конференция президента РФ В. Путина
Ежегодная большая пресс-конференция президента РФ В. Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Песковнинг сўзларига кўра, Кремль Зеленскийнинг Россияга қарши Американинг узоқ масофали ялпи ҳужум реактив тизимларидан фойдаланмаслиги ҳақидаги гапларига ишонмайди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Москва Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг Киев Россияга қарши Американинг узоқ масофали ялпи ҳужум реактив тизимларидан фойдаланмаслиги ҳақидаги гапларига ишонмайди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Йўқ. Ишониш учун ваъда бажарилган ҳолатлар тажрибасига эга бўлиш керак. Афсуски, бундай тажриба умуман йўқ. Аксинча, воқеалар ривожи бунининг аксини тасдиқлайди”, дея жавоб берди Кремль матбуот котиби “Кремль Зеленскийнинг сўзларига ишонадими?”, деган саволга.

Унинг сўзларига кўра, Минск келишувлари бажарилмаган, улар Украина томонларининг айби билан унутилган.
Бундан ташқари, Кремль матбуот котиби Америка Қўшма Штатларини бундай таъминот орқали қасддан оловга ёғ сепаётганликда айблади.
Маълумот учун, Владимир Зеленский Украина АҚШдан олган қуроллари билан Россияга ҳужум қилмасликка ваъда берган эди.
Қўшма Штатлар Киевга HIMARS кўп учирувчи ракета тизимларини етказиб беришни режалаштирмоқда, улар тахминан 80 километр масофадаги нишонларни уриб туширишга қодир.
Янгиликлар лентаси
0