Ўзбекистон U-23 жамоаси Осиё кубогини ғалаба билан бошлади

© Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Oбуна бўлиш
Биринчи ўйинда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Мамлакатда старт олган футбол бўйича U23 Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси биринчи учрашувни муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Тошкентдаги "Пахтакор" стадионида Туркманистон U23 жамоасига қарши ўтказилган баҳсда ўзбекистонлик ёш футболчилар 1:0 ҳисобида рақибларидан устун келишди.
© Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди
Учрашувнинг 75-дақиқасида Улуғбек Ҳошимов муаллифлик қилган гол Ўзбекистон терма жамоасига ғалаба келтирди. Унинг пеналтидан йўллаган зарбаси аниқ бўлди.
© Ассоциация футбола УзбекистанаСборная Узбекистана по футболу на матче с Туркменистаном.
Сборная Узбекистана по футболу на матче с Туркменистаном. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Сборная Узбекистана по футболу на матче с Туркменистаном.
Шу тариқа Ўзбекистон U-23 Осиё Кубогини муваффақият билан бошлади. Энди Тимур Кападзе шогирдлари иккинчи ўйинни 4 июнь куни Қатарга қарши ўтказади. 7 июнь куни эса Эрон U23 жамоаларига қарши баҳс олиб борилади.
© Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркманистон устидан ғалаба қозонди
“Қатар ва Эроннинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Бу мусобақада кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Жамоага бошқа клубдан янги қўшилган йигитлар билан олдинга қўйилган вазифани уддалаймиз”, - дейди Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе ўйиндан кейин ташкил этиш матбуот анжуманида.
Ўзбекистон 1−19 июнь кунлари футбол бўйича U23 Осиё кубогига мезбонлик қилмоқда. Мусобақалар Тошкент ва Қарши шаҳридаги стадионларида бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон миллий жамоаси Эрон, Қатар ва Туркманистон билан А гуруҳидан ўрин олган.
Янгиликлар лентаси
0