Иқтисод

Энг кўп озиқ-овқат олиб келинаётган 10 та мамлакат номи маълум бўлди

© REUTERS / Alec JacobsonПокупатель с тележкой, наполненной продуктами в супермаркете в Канаде
Покупатель с тележкой, наполненной продуктами в супермаркете в Канаде  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энг кўп озиқ-овқат маҳсулотлари Қозоғистон ва Россиядан олиб келинмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июнь — Sputnik. Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилган давлатлар ичида Қозоғистон 430,3 млн доллар билан етакчилик қилмоқда. Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Озиқ-овқат маҳсулотлари импортида ТОП 10 та давлатлар ичида иккинчи ўринни 284 млн доллар кўрсатгич билан Россия эгаллади.
Январь-апрель ойларида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:
Қозоғистон – 430,3 млн.
Россия – 284 млн.
Бразилия – 128 млн.
Беларусь – 49,3 млн.
Покистон – 39,4 млн.
Эквадор – 21,5 млн.
Туркия – 21 млн.
Хитой – 18,1 млн.
Эрон – 17 млн.
Украина – 11,8 млн.
Маълумот учун, шу йилнинг 1-чорагида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 13 155,8 млн долларни ташкил этди.
Импорт улуши 56,1 фоизгача пасайди ва 7 383,1 млн доллар (ўсиш 144,6%)ни ташкил этди.
Янгиликлар лентаси
0