Дунёда

Песков: дунё озиқ-овқат инқирози ёқасида

© Sputnik / Сергей ГунеевЗаместитель руководителя администрации президента РФ, пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
Заместитель руководителя администрации президента РФ, пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Песков: озиқ-овқат инқирози Қора денгиз портларига яқинлашиш йўлларини миналаган Украина расмийларининг ҳаракатлари билан боғлиқ.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ғалла етказиб бериш билан боғлиқ вазиятни Москвага қарши ноқонуний санкциялар ва Киев ҳаракатлари билан боғлади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, асосий дон етказиб берувчилардан бири Россияда ғалла муаммоси доимий равишда кун тартибида. Москва ҳаракатларига нисбатан киритилган ноқонуний санкциялар озиқ-овқат инқирозига олиб келиши мумкин.

“Бу мавзу турли каналлар орқали муҳокама қилинмоқда. Ҳақиқатан ҳам биз потенциал равишда асосий етказиб берувчилардан бирига, яъни бизга нисбатан ноқонуний чекловлар жорий этилиши билан боғлиқ жуда оғир озиқ-овқат инқирози ёқасида турибмиз”, - дея таъкидлади Песков.

Шунингдек, Песковнинг қўшимча қилишича, озиқ-овқат инқирози Қора денгиз портларига яқинлашиш йўлларини миналаган Украина расмийларининг ҳаракатлари билан боғлиқ. Россия Федерацияси дон ортилган кемаларнинг ўтишига ҳеч қандай тўсқинлик қилмаган.

“Россия томони дон юкланган кемаларни халқаро майдонларга олиб чиқишда ёрдам беришга тайёр, бу ерда Россия томонидан ҳеч қандай тўсиқ йўқ”, деди Песков.
Шунингдек, Кремль расмийси Анқаранинг Москва ва Киев Туркиянинг Украина кемаларини ғалла билан олиб чиқишда воситачилик қилиш таклифига ижобий муносабат билдиргани ҳақидаги баёнотларини шарҳлар экан, ҳозирча аниқ келишувларга эришилмаганини айтди.
“Аниқ келишув йўқ. Дарҳақиқат, Туркия томони ҳам, бошқа томонлар ҳам [Россия президенти] Владимир Путиндан батафсил тушунтириш олди. Яқинда суҳбатлашган барча давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга ҳам Путин батафсил тушунтирди, Россия [дон ортилган кемаларнинг ўтишига] тўсқинлик қилмаяпти”, деди у.
Шу билан бирга, Песков Россия ташқи ишлар вазирининг Туркияга ташрифи режалаштирилганини тасдиқлади. Аммо санасини очиқламади.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин туркиялик ҳамкасби Ражаб Таййип Эрдоған билан суҳбат чоғида Москва Украинадан денгиз орқали юк ташиш, жумладан, дон экспортини осонлаштиришга тайёрлигини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0