Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия Мудофаа вазирлиги: Украинадаги хорижий ёлланмаларнинг катта қисми йўқ қилинди

© Sputnik / Виктор АнтонюкВоеннослужащий ДНР несет головной убор украинского военного
Военнослужащий ДНР несет головной убор украинского военного - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Таъкидланишича, хорижий ёлланма аскарлар катта йўқотишлар сабаб Украинани тарк этишга интилишмоқда, лекин Киев унга тўсқинлик қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Россия Қуролли кучлари узоқ масофага учувчи юқори аниқликдаги қуроллар билан Украинага келган юзлаб хорижий ёлланма аскарларни йўқ қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди.
“Украинадаги юзлаб хорижлик ёлланма аскарлар қўшимча тайёргарликдан ўтиш ва тактик бўлинмаларни мувофиқлаштириш жойларига етиб келганидан кўп ўтмай Россиянинг узоқ масофага учувчи қуроллари билан йўқ қилинди”, - деди у брифинг давомида.
Генерал-майорнинг аниқлик киритишича, хорижий ёлланмаларнинг катта қисми тайёргарлик даражаси пастлиги ва ҳақиқий жанговар тажрибаси йўқлиги сабабли жанг майдонида яксон қилинган.
Конашенковнинг сўзларига кўра, Украина томони ўз ҳарбийларининг йўқотишларини камайтириш учун ёлланма аскарларни аяб ўтирмаяпти.
“Асирга олинган ёлланмалар сўроқларда уларни биринчи навбатда қурбонликка беришаётганини сўзлаб беришмоқда”, - деди у.
Ёлланма аскарлар катта йўқотишлар сабаб Украинани тарк этишга интилишмоқда, лекин Украина ҳукумати бунга тўсқинлик қилмоқда.
Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили бугунги кунда Украинадаги хорижий ёлланма жангчилар сони икки бараварга, 6,6 мингдан 3,5 минг кишигача қисқарганини қайд этди.
Россия қўшинлари Украинадаги хорижлик ёлланма аскарларни тайёрлаш марказига зарба берди
28 май куни “The Washington Post” газетаси Украинадаги хорижий ёлланмалар ёмон кийим-кечак билан таъминланиш ва қурол-яроғ етишмаслигидан шикоят қилишаётгани ҳақида ёзган эди. Уларнинг кўпчилиги Украинани тарк этиб, уйларига қайтиш йўлларини излашмоқда.
Янгиликлар лентаси
0