Тўқимачиликдан IT гача. Ўзбекистон ва Россия ёш тадбиркорлари нималарга келишиб олишди?

© Sputnik / Зафар ХалиловУзбекско-российский бизнес форум в Ташкенте
Узбекско-российский бизнес форум в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Россия ёш тадбиркорларининг ҳамкорлиги қандай ривожланяпти? Батафсил материалимизда ўқинг.
Алина Ниязбакиева, Анна Черкасова
Май ойининг охири Ўзбекистоннинг ишбилармоник соҳасида давлатлараро яна бир йирик воқеа билан эсда қоладиган бўлди. Тошкентда Ўзбекистон-Россия ёш тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди.
Россиялик 40 нафар ёш тадбиркорлар Ўзбекистон пойтахтига ташриф буюришди ва ҳамкасблари билан В2В форматида 60 дан ортиқ учрашувлар олиб борди.
Нега россиялик бизнес тадбиркорлар орасида Ўзбекистонга қизиқиш катта? Sputnik бу борада иқтисодиёт мутахассислари билан суҳбатлашди.

Келажакка сармоя

Форумнинг натижаси IT, текстиль, озиқ-овқат саноати, туризм, таълим ва жиҳозлар етказиш бўйича турли шартномалар бўлди. Уфалик тадбиркорлар ўзбек текстилини 500 мингдан доллардан ортиқ суммага сотиб олишга қарор қилишган бўлса, “Русские традиции” компанияси эса Самарқанд биокомбинати базасида яратилган Biveco бренди ветеринар дори- дармонларига қизиқиш билдирди.
Бундан ташқари, тадбир доирасида икки мамлакатнинг йирик ёшлар ташкилоти вакиллари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди. Масалан “Ёшлар-келажагимиз” фонди “Опора России” кичик ва ўрта бизнес Умумроссия ижтимоий ташкилоти ҳамда “Халқаро ҳамкорли етакчилари” автоном нотижорат ташкилоти билан меморандум имзолади. Бу ҳақда “Халқаро ҳамкорлик етакчилари” ташкилоти бошқарув аъзоси Татьяна Селивёрстова Sputnik га маълум қилди.
Нега Россия ва Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлиги учун пул тикишмоқда? Бу ҳақида Sputnik мухбирига Россия стратегик тадқиқотлар институти мутахассиси, иқтисод фанлари номзоди Михаил Беляев сўзлаб берди.
“Ёшлар бизнинг келажагимиз. Уларнинг эътиборини мамлакат олдида турган муаммоларга, бизнесга, сиёсий ва иқтисодий ҳаётга, ижтимоий масалаларни ҳал қилишга қаратиш лозим”, -дейди у.
Айни пайтда Ўзбекистон ва Россия капитали иштирокидаги 2,5 минг корхона икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг натижасидир. Статистик маълумотларга кўра, республикада ташкил этилган корхоналар бўйича Россия етакчилик қилади. Албатта, бу тенденция давом этиши учун ёш ишбилармонлар ҳамкорлигини ривожлантириш зарур.
Бундан ташқари, айнан ёшлар келажак бизнеси бўлган соҳаларга қизиқади.
“IT кичик ва ўрта компаниялар соҳаси. Унда асосан ёшлар фаолият кўрсатади. Чунки улар ахборот технологияларини ўрганган ва бундай корхоналарни яратиш учун мослашган. Бу уларнинг касбларига, қизиқишларига тўғри келади. Энг яхши натижа эса касб ва қизиқишлар мос тушганда бўлади”, - деб ҳисоблайди мутахассис.

“Россия Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади”

Иқтисод фанари номзоди, савдо-сотиқ соҳаси бўйича эксперт Леонид Хазанов шундай фикр билдирмоқда. Унинг айтишича, Россияда Марказий Осиё минтақаси аҳосининг кўп қисми ишлайди.
“Бизнес ривожи учун имконитлар ниҳоятда катта. Чунки Марказий Осиёда ишчи кучи бор, у ерда россиялик сармоядорларни илиқ қабул қилишади”, - дейди у.
Унинг сўзларига кўра, ўзаро тадбиркорлик Россияга ҳам, минтақанинг бошқа мамлакатларига ҳам бирдек фойда келтиради- биринчи навбатда республикада янги иш ўринларини яратади. Аҳоли эса бунга ҳозир муҳтож.
Иккинчидан, Россия ва МА мамлакатларини йирик халқаро лойиҳалар ҳам бирлаштиради- масалан Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти. Сўз ўрнида айтиш лозим, ШҲТнинг Ёшлар кенгаши Ўзбекистон ва Россия форумини ўтказишга кўмак берди.
ШҲТ Россия ва Ўзбекистоннинг қўшма лойиҳалари учун бизнес соҳасида нимани англатади? Энг камида- катта аудиторияни. ШҲТга аъзо мамлакатлар аҳолиси сони 3,4 миллардни ташкил этади. Бу дунё аҳолисининг деярли ярми дегани.
“Бундай лойиҳаларни ривожлантириш истиқболлари бор. Буни Россия ҳукумати ҳам, ЎЗбекистон ҳукумати ҳам яхши тушунади. Ва ўйлайманки, давлат даражасида қўллаб-қувватланади. Бу йўналишда ривожланишнинг бошқа йўли йўқ”, - дейди Михаил Беляев.

Барчаси ёшлар қўлида

Ёшлар тадбиркорлиги ҳақида гап кетар экан, ушбу соҳани кичик бизнес шакллантиришни яхши тушуниш керак. Авваллари бизнес-форумлар эътиборини фақат катта корпорацияларга қаратар эди.
Леонид Хазановнинг сўзларига кўра, кичик бизнес иқтисодиётга шунчаки керак бўлиб қолмайди. Баъзида у йирик бизнеснинг муқобилига айланиши мумкин. Чунки, у кўпроқ тор доирадаги маҳаллий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган.
“Кичик бизнес жуда зарур ва керак. У йирик бизнеснинг зарарли ва фойдасиз бўлгани учун ҳал қилмаган масалаларга ечим топиши мумкин. Йирик бизнес учун бу бошқарув кадрлар ва молиявий ресурсларнинг бўлиниши бўлиши мумкин”,- дейди эксперт.
Ушбу фикрни Михаил Беляев ҳам тасдиқлайди. Унинг айтишича, йирик бизнес ўрта ва кичик тадбиркорликсиз фаолият юрита олмайди.
“Йирик корхоналар маҳсулотнинг асосий қисмини ишлаб чиқаради. Бироқ ишнинг салмоқли қисмини эҳтиёт ва бутловчи қисмларни етказиб берувчиларга беради. Бу айнан кичик ва ўрта бизнес дегани”,- дейди Беляев.
Янгиликлар лентаси
0