Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украиналик жангарилар устидан трибунал суди қаерда ўтиши маълум бўлди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Фотобанкка ўтишУкраинские военнопленные в исправительном учреждении ДНР
Украинские военнопленные в исправительном учреждении ДНР - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Украиналик жангарилар устидан оралиқ трибунал Мариупольда бўлиб ўтади. Унга Европа давлатлари вакиллари ҳам чақирилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 2 июн – Sputnik. Украиналик жангарилар устидан дастлабки трибунал суди Мариупольда ўтказилиши мумкин, деб маълум қилди “РИА Новости”га Донецк Халқ Республикаси Халқ кенгаши жиноий ва маъмурий қонунчилик қўмитаси раиси Елена Шишкина.
"Биз Белгород вилоятининг ўққа тутилишини кўрмоқдамиз. Шунинг учун биз Россия Федерацияси ҳудудида трибуналнинг бир қисмини ўтказишни истисно қилмаймиз. Мариупол шаҳрида оралиқ, хусусан, Мариупол трибунали бўлиб ўтади. ”, деди депутат.
Шишкина трибунал ёз охиригача бўлиши мумкинлигини айтди. Ҳозирда ДХР Бош прокуратураси ва Россия бўлимлари ўз низомини ишлаб чиқмоқда, далиллар базаси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилнинг минтақавий бошқармаси томонидан тўпланмоқда.
Республика парламенти вакили айтишига кўра, трибунал суддаги жараён миллий қонунчиликка боғланмайди. Трибуналга Европа давлатларининг вакиллари ҳам чақирилиши мумкин, аммо қайси бири ҳозирча аниқланмаган.
Маълумот учун, трибунал суди - фавқулодда ёки ҳарбий ҳаракатлар вазиятида ўтказиладиган судлар бўлиб улар миллий қонунчиликка асосланмаган ҳолда, ҳарбий вақт қонунлари асосида ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Россияда жангарилари жиноий жавобгарликка тортилган Азов полкининг миллатчилари Россия ҳарбийлари Мариуполдаги Азовстал заводи ҳудудини ўз назоратига олганидан кейин таслим бўлишди.
Россия 24 февраль куни Украинада ҳарбий операция бошлаган. Президент Владимир Путин унинг мақсадини "саккиз йил давомида Киев режими томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш" деб атаган. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучларининг жанговар салоҳияти аллақачон сезиларли даражада қисқартирилган.
Янгиликлар лентаси
0