Жамият

Урганч - Истанбул йўналишидаги авиақатнов жадвали ўзгарди

© Pixabay / Andy ChoinskiЛайнер в небе
Лайнер в небе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Фақат бир кун “Тошкент – Урганч – Тошкент” ва “Урганч – Истанбул – Урганч” йўналишидаги самалётлар ўзгартирилган жадвал бўйича учади.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. 3 июндаги “Тошкент-Урганч-Тошкент” ва “Урганч-Истанбул-Урганч” йўналишидаги қатновлар ўзгартирилган жадвал бўйича амалга оширилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар қилди.
Қатновлар жадвали:
Тошкент – Урганч – Тошкент HY53/HY54 авиақатнови
— Тошкентдан жўнаб кетиш: 11:45 (09:50 ўрнига)
— Урганчга етиб бориш: 13:15
— Урганчдан жўнаб кетиш 4 июнь куни 00:55 (3 июнь 22:55)
— Тошкентга етиб бориш 4 июнь куни 02:15
Урганч – Истанбул – Урганч HY279/HY280 авиақатнови
— Урганчдан жўнаб кетиш: 14:15 (12:20 ўрнига)
— Истанбулга етиб бориш: 16:35
— Истанбулдан жўнаб кетиш: 18:10 (16:10 ўрнига)
— Урганчга етиб бориш: 23:55.
Маълумот учун, Тошкентдан Урганчга ўртача парвоз вақти 1 ярим соатни такил этади. Истамбулгача учиш вақти эса 4 соатдан ошади.
Янгиликлар лентаси
0