Жамият

Академик Беҳзод Юлдашев Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси бўлди

© Академия Наук УзбекистанаАкадемик Бехзод Юлдашев
Академик Бехзод Юлдашев  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия Фанлар академиясининг умумий йиғилишида 48 нафар олим академиянинг янги хорижий аъзосига айланди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия Фанлар академиясининг умумий йиғилишида Ўзбекистон Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Юлдашев нанотехнологиялар ва ахборот технологиялари йўналишида Россия Фанлар академиясининг хорижий аъзоси этиб сайланди.
Йиғилишда жаҳон илмий ҳамжамиятининг эътирофига сазовор бўлган энг кучли олимлар Академиянинг хорижий аъзосига айланди.
Унга кўра, АҚШ, Хитой, Беларус, Тожикистон, Ўзбекистон, Полша, Италия, Испания, Арманистон, Сингапур, Мўғулистон, Австралия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Абхазия, Германия, Сербия, Буюк Британия, Қирғизистон, Австрия, Франсия, Қозоғистон, Швейтсария ва Канада каби давлатлардан 48 нафар олим Россия Фанлар академиясининг янги хорижий аъзолари бўлди.
Маълумот учун, Беҳзод Юлдашев бугунги кунда Россия Таълим ва фан вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси аъзоси ҳам саналади.
У 400 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 3 та монография ва 20 дан ортиқ ихтиролар муаллифи ҳисобланади. Унинг илмий раҳбарлигида 9 нафар фан доктори ва 30 га яқин фан номзодлари тайёрлаган.
Беҳзод Содиқович Юлдашев 1945 йил 9 майда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1968 йилда Тошкент давлат университетининг ядро физикаси факультетини имтиёзли тугатган, 1971 йилда Бирлашган ядро тадқиқотлари институти (Дубна)да номзодлик, 1981 йилда физика-математика фанлари доктори диссертациясини ҳимоя қилган.
1990-2006 йилларда ва 2017-2020 йилларда ЎзР ФА Ядро физикаси институти директори сифатида фаолият юритган.
Асосий илмий-ташкилий фаолияти элементар зарралар физикаси, ядро физикаси, саноат, қишлоқ хўжалиги ва тиббиёт соҳаларида ядро технологияларидан фойдаланиш каби масалаларни қамраб олади.
400 дан ортиқ илмий ишлар, жумладан 3 та монография ва 20 дан ортиқ ихтиролар муаллифи. Илмий раҳбарлигида 9 нафар фан доктори ва 30 га яқин фан номзодлари тайёрлаган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Парламент аъзоси - сенатори (2001-2005-йй., 2020 йилдан ҳозирги вақтга қадар).
“Меҳнат шуҳрати” ҳамда "Фидокорона хизматлари учун" орденлари билан тақдирланган. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси "Фан арбоби" фахрий унвонига эга.
Янгиликлар лентаси
0