Жамият

Бу йил Ҳажга борувчилар учун қандай янги талаблар қўйилган?

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишПаломники в Мекке
Паломники в Мекке - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Пандемия туфайли сўнгги Саудия Арабистони хорижий зиёратчилар учун 3 йил давомида Ҳаж сафарини амалга оширишни таъқиқлаб қўйган эди.
ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Саудия Арабистони ҳукумати томонидан 2022 йил мавсумида Ҳаж сафарига борувчи зиёратчиларга бир қатор талаблар қўйилган. бу ҳақида Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати раҳбари Илҳом Маърупов маълум қилди.
1.
“Ҳаж-2022” мавсумида иштирок этиш ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланди. Ушбу ёш чегарасига 1957 йил 30 июнь кунигача туғилган инсонлар киради. ️Ёш чегараси билан боғлиқ мазкур тартиб – Ўзбекистон томонининг эмас, балки Саудия Арабистонининг қатъий талаби ҳисобланади.
2.
Ундан ташқари бўлажак ҳожилар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланган вакциналарининг тўлиқ дозасини қабул қилган бўлишлари шарт. (Pfizer/BioNTech, Oxford-AstraZeneca, Moderna ёки Johnson & Johnson)
3.
Шунингдек, Барча зиёратчилар менингитга қарши 4 валентли вакцинани қабул қилган бўлиши зарур;
4.
Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус диагностикаси ҳақида салбий натижали ПЗР маълумотномани тақдим этишлари лозим.
Маълумот учун, пандемия туфайли сўнгги Саудия Арабистони хорижий зиёратчилар учун 3 йил давомида Ҳаж сафарини амалга оширишни таъқиқлаб қўйган эди. Бу йил пандемиядан сўнг биринчи Ҳаж бўлиб ўтади.
Саудия Арабистони томони билан олиб борилган музокаралардан сўнг жорий йил Ўзбекистон фуқаролари учун умумий ҳаж квотаси 10 865 нафар этиб белгиланди. Маълумот учун, 2019 йилда бу кўрсаткич 7 200 нафарни ташкил этган эди.
Бу йилги Ҳаж сафари харажатлари нархи 35-40%га оширилган ва 62 миллион 900 минг сўм сўм этиб белгиланди. Хабарда айтилишига кўра, бунга Саудия Арабистони ҳукумати томонидан жорий этилган тўловлар, транспорт харажатлари нархи ошиши сабаб бўлган.
Ундан ташқари, қўмита вакилининг хабарига кўра, сўнгги йилларда ўзбекистонлик зиёратчилар учун яратилган шароитлар тубдан яхшиланган.
Хусусан, Мадина шаҳрида “Масжиди Набавий”дан 100 метр узоқликда жойлашган 5 юлдузли “Зам-зам Пуллман” ва “Краун Плаза” меҳмонхоналарида, Макка шаҳрида эса “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонасида истиқомат қиладилар.
Зиёратчиларга Мино-Муздалифа-Арафот манзилларида ҳам уч маҳал иссиқ овқат тортиқ этилади. Уларни ҳар ҳар сафаргидек, шифокорлар ва гуруҳ раҳбарлари кузатиб боришади.
Янгиликлар лентаси
0