Ерга потенциал хавфли астероид яқинлашмоқда

© Depositphotos.com / Animaxx3dАстероид недалеко от планеты Земля
Астероид недалеко от планеты Земля - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Oбуна бўлиш
6 июнь куни потенциаль хавфли астероид Ердан 3,5 миллион километр наридан ўтишини кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik. 6 июнь куни потенциаль хавфли астероид Ерга яқинлашади. Бу ҳақда Sputnik Беларусь хабар берди.
Қайд этилишича, 2021 GT2 деб номланган астероид соатига 26 минг километр тезликда ҳаракатланмоқда. Олимлар мазкур астероидни 2021 йилда кашф қилган. Унинг ўлчами 37-83 метрга тенг.
Астероид Ердан 3,5 миллион километр наридан ўтишини кутилмоқда. Бу сайёра ва Ой ўртасидаги ўртача масофадан тахминан 10 баравар кўп.
2021 GT2 Атен синфидаги астероид бўлиб, у Қуёш атрофида Ерга нисбатан яқинроқ айланади ва унинг орбитал йўли Ер орбитасини кесиб ўтади. Астрономлар шунга ўхшаш 1800 дан ортиқ астероидни ўрганиб чиққан, уларнинг аксарияти потенциал хавфли ҳисобланади.
6 июндан кейин унинг Ерга навбатдаги яқинлашиши 2034 йил 26 январда содир бўлади, ўшанда астероид сайёрадан 14,5 миллион километр наридан ўтиб кетади.
Янгиликлар лентаси
0