Иваново вилояти делегацияси Ўзбекистон тўқимачилари билан учрашди

© Ассоциация "Узтекстильпром"Узбекские текстильщики встретились с российскими потенциальными партнерами
Узбекские текстильщики встретились с российскими потенциальными партнерами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Oбуна бўлиш
Иваново вилояти губернатори Воскресенский Ўзбекистонда пахта толасидан тайёр маҳсулотгача чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Тошкентдаги "Кор-Уз" технопаркида Россия Федерациясининг Иваново вилояти губернатори С.С. Воскресенский ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раҳбарияти билан учрашуви бўлиб ўтди.
"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси билан Иваново вилояти ўртасидаги ҳамкорлик бир неча ўн йиллардан буён давом этиб келмоқда. МДҲ мамлакатлари бозорларига тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш нуқтаи назаридан Иваново вилояти ҳақли равишда ҳамкорликнинг энг муҳим нуқталаридан бири ҳисобланади, - дейилган "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси хабарида.
Шу муносабат билан учрашув чоғида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва Иваново вилоятидаги фабрикаларга тўқимачилик маҳсулотлари экспортини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ундан ташқари соҳа учун кадрлар тайёрлаш масалаларида ҳам қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Тақдимот чоғида "Ўзтўқимачиликсаноат" акциядорлик жамияти раиси бугунги тўқимачилик саноати қандай ривожланаётгани ҳақида маълумот берди. Хусусан, Ўзбекистонда халқаро стандартларга жавоб берадиган мукаммал ишлаб чиқариш занжири йўлга қўйилгани, ишлаб чиқаришнинг янги йўналишлари, амалга ошириш мумкин бўлган инвестиция лойиҳалари ҳақида.
С.С. Воскресенский Ўзбекистон томонининг таклифларини, хусусан, пахта толасидан тайёр маҳсулотгача чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.
Айтиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистонда Россиянинг ООДЖИ, ОСТИН, МОДИС, Gloria Jeans ва бошқа машҳур брендлари билан ҳамкорлик қилмоқда.
Маълумот учун, Россия Ўзбекистон Республикасининг барча соҳаларда, хусусан, тўқимачилик соҳасида муҳим ҳамкори бўлиб, йирик экспортёр ва харидорлардан бири ҳисобланади. Ўтган йили Россияга экспорт ҳажми қарийб 1 миллиард долларга етди, бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари умумий экспортининг 30 фоизини ташкил этди.
Янгиликлар лентаси
0