Кўнгиллилар командири: "Миллатчилар чиқиб кетмаса улар ўша ерда қолади" - видео

Oбуна бўлиш
Миллатчилар ўз вақтида чиқиб кетмаса уларни бетон билан кўмиб ташлаймиз, дейди кўнгиллилар батальони командири Авидзба.
Донецк вилояти чегараси яқинидаги шаҳарларда турли йирик завод ва корхоналар бор. У ерда ҳам "Азовсталь"га ўхшаш мустаҳкам ҳимоя пункти қуриш мумкинми?
Ушбу саволга "Пятнашка" кўнгиллилар батальони командири Ахра Авидзба жавоб берди.
"Шундай бўлишига умид қиламан. Биз ҳам уларга ўз “инсонпарварлигимизни” кўрсатамиз Уларга чиқиш учун бироз вақт берамиз, ундан сўнг эса уларни бетон билан кўмиб ташлаймиз.
Уларга яқин бориб ҳужум қилиш ёки заводни портлатиб юборишдан Ҳеч қандай фойда йўқ. Агар чиқиб кетмаса, улар шу ўша ерда қолади. Гап тамом", - дейди аскар.
Россия махсус операцияси

Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлаган эди. Владимир Путин ушбу операция мақсади "ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган таҳқирланиш ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш" деб атаган. Операция мақсади - “Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0