Курашчи Аброр Атабоев Қозоғистонда мусобақа ғолиби бўлди

© НОКБорец Аброр Атабаев завоевал золото
Борец Аброр Атабаев завоевал золото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Oбуна бўлиш
Муросасиз баҳслар якунида ўзбек спортчилари 1 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритишди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекситонлик курашчилар рейтинг мусобақасини бешта медаль билан бошлашди. Бу ҳақда Олимпия қўмитаси хабар берди.
Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича рейтинг турнири старт олди. Ортда қолган биринчи кун доирасида “классик” кураш усталари гиламга чиқишди.
Унда Равшан Рўзиқулов шогирдлари муросасиз баҳслар якунида 1 та олтин ва 4 та бронза медалини қўлга киритдилар.
-67 кг вазн тоифасидаги полвон Аброр Атабоев саралашда Қозоғистон ва Эрон вакилларини доғда қолдириб, финалда грузиялик Жони Хецурианидан ҳам устун келди.
Шунингдек, Жасурбек Ортиқбоев, Муҳаммадқодир Юсупов, Жалгасбай Бердимуратов ва Рустам Ассакалов ўз вазн тоифасида шоҳсупага кўтарилишди.
Олтин медаль:
-67 кг: Аброр Атабоев
Бронза медали:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев
-60 кг: Муҳаммадқодир Юсупов
-87 кг: Жалгасбай Бердимуратов
-97 кг: Рустам Ассакалов
Янгиликлар лентаси
0