Мўғулистон ўзбекистонликлар учун визасиз тартиб жорий этди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишАккредитованные в России послы зарубежных государств приглашены в МИД РФ
Аккредитованные в России послы зарубежных государств приглашены в МИД РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Oбуна бўлиш
Мамлакат ҳудудида визасиз режим 30 кунгача амал қилади.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Мўғулистон Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз тартиб жорий этди. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.
Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин ҳамда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов билан бўлиб ўтган учрашувда қуйидаги ҳужжатлар имзоланган:
Ўзбекистон ва Мўғулистон Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2023-йилларда ҳамкорлик дастури;
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги ва Мўғулистон йўллар ва транспортни ривожлантириш вазирлиги ўртасида ўзаро англашув тўғрисидаги протокол.
Учрашувда, шунингдек ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш борасида салмоқли салоҳият мавжудлигига эътибор қаратилди.
Хусусан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, биринчи навбатда, мева-сабзавотларнинг Мўғулистон бозорига экспортини орттириш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларининг истиқболлари, шунингдек, Мўғулистон делегациясининг сентябрда Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши мажлисидаги иштироки масаласи кўриб чиқилди.
Янгиликлар лентаси
0