Иқтисод

Ўзбекистонда ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланди

© Sputnik / Артем Креминский / Фотобанкка ўтишУборка зерновых.
Уборка зерновых. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бу йил республика бўйича 7,8 млн тонна дон ҳосилини етиштириш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистонда ғалла ўрим-йиғим ишлари бошланди, деб хабар қилмоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
“Етиштирилган ғалла ҳосилини қисқа муддатларда сифатли ўриб-йиғиб олиш мақсадида республикада 2 минг 633 та ғалла ўриш отрядлари ташкил этилди”, дейилади хабарда.
Ғалла ўрим-йиғим ишлари ҳосилнинг пишиш ҳолатидан келиб чиқиб қуйилани муддатларда бўлиб ўтиши режалаштирилган:
25 майдан - Сурхондарё вилоятида;
1–5 июндан - Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятларида;
6–10 июндан - Андижон, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида;
11–15 июндан - Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ғалла ўрим-йиғим ишлари олиб борилади.
Мазкур отрядларга 3382 та юқори унумли ғалла ўриш комбайни, 13675 та юк автомобиллари, 1498 та трактор тиркамаси, 1374 та кўчма устахона ва 1425 та ёнилғи қўйиш шаҳобчалари бириктирилган.
Ўрим-йиғим ишларига жалб этилаётган комбайнлар билан 25-30 кунда ғаллани тўлиқ ўриб олиш имконияти мавжуд.
Маълумот учун, бу йил республикада 1 млн 32 минг гектар суғориладиган майдонларда бошоқли дон экилди. Ушбу майдонлардан 7,8 млн тонна ёки ўтган йилга нисбатан қўшимча 1,1 млн тонна кўп дон ҳосилини етиштириш кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0