Жамият

Ўзбекистонда маймун чечаги касаллиги қайд этилмади - Отабеков

© AP PhotoВысыпания на коже при обезьяньей оспе.
Высыпания на коже при обезьяньей оспе. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Республика чегара-божхона постларида санитария-карантин пунктларининг иш фаолияти кучайтирилди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Ўзбекистонда маймун чечаги касаллиги қайд этилгани йўқ. Бу ҳақда АОКАда маймун чечаги касаллигига қарши кўрилаётган эпидемиологик чора-тадбирларга бағишланган матбуот анжуманида мълум қилинди.
Касалликнинг республика ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида “Маймун чечаги услубий қўлланмаси” лойиҳаси тайёрланди.
“Ҳозирги кунда халқаро терроризм илдиз отаётган бир даврда айрим давлатлар ёки бўлмаса террористик гуруҳлар томонидан чин чечак ва маймун чечаги вируслари культураларининг биологик қурол сифатида ҳам ишлатиши эҳтимолдан холи эмас”, дейилди хабарда.
Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабековнинг қайд этишича, Ўзбекистонда Маймун чечагини олдини олишда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Давлат чегараларини кесишиш жойларида 54 та санитария-карантин пунктлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Уларнинг 36 таси автомагистрал йўлларида, 11 таси Халқаро аэропортларда, 6 таси темир йўл ва 1 таси дарё портида ташкил этилган.
Республика чегара-божхона постларида санитария-карантин пунктларининг иш фаолияти кучайтирилди.
Постларда санитария-карантин пунктлари ходимлари ва бошқа чегара-божхона постлари ходимлари ҳушёрлиги ошириб борилмоқда.
Айтилишича, касаллик 99 фоиз ҳолатда енгил кечади. Унга чалинганларнинг барчасини стационар шароитда даволашга эҳтиёж йўқ.
Маймун чечаги вирусининг табиий резервуарлари ва манбалари кемирувчилар ҳамда маймунлар ҳисобланади. Маймун чечаги одамга асосан мулоқот ёки трансмиссив йўллар билан (қон, тишланиш, чечак тошмаси суюқлиги, чечак пуфаги орқали) юқиши мумкин.
Чин чечакка қарши одамларни эмлаш уларни маймун чечаги касаллигидан ҳам асрайди. Маймун чечаги касаллигининг клиник кечиши худди чин чечакдагидек намоён бўлади.
Касалликнинг клиник белгилари:
Эт увишиш;
Қалтираш;
Тана ҳароратининг кўтарилиши;
Лимфа безларининг катталашиши;
Тошмалар.
Маймун чечаги касаллигида махсус даволаш усуллари ишлаб чиқилмаган. Даволаш симптоматик олиб борилади.
Маълумот учун, бугунги кунда дунёнинг бир қатор давлатлари, жумладан, АҚШ, Канада, Австралия, Испания, Португалия, Буюк Британия ва бошқа давлатларда маймун чечаги касаллигига чалиниш ҳолатлари давом этмоқда. 31 май куни дунёнинг 30 данортиқ давлатида жами 550 нафарфуқарода маймун чечаги касаллиги рўйхатга олинган.
Янгиликлар лентаси
0