Иқтисод

Россия савдо майдончалари Ўзбекистон тўқимачилигига катта қизиқиш билдирмоқда

© Ассоциация "Узтекстильпром"Узбекские текстильщики встретились с российскими потенциальными партнерами
Узбекские текстильщики встретились с российскими потенциальными партнерами - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия чакана савдо вакилларини жинси шимлар, спорт кийимлари, футболкалар, пайпоқлар, аёллар кўйлаги каби маҳсулотлар қизиқтирди.
ТОШКЕНТ, 3 июн - Sputnik. Россиянинг чакана ва улгуржи савдо майдончалари Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотларига катта қизиқиш билдиришмоқда.

Айни пайтда Wildberries, Yandex. Маркет, Ozon, Lamoda каби етакчи маркетплейслари вакилларидан иборат делегация (тахминан 90 киши) Ўзбекистонга ташриф буюрмоқда, - деб хабар қилмоқда "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси.

Ташрифдан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг тайёр тўқимачилик маҳсулотлари билан яқиндан танишиш ва ташқи бозорларга юқори сифатли тайёр маҳсулотлар етказиб бериш масаласини ўрганишдан иборат.
Ташриф давомида меҳмонлар Ўзбекистоннинг “LUKBO TEХTILЕ”, “Chirchik Mega Biznes”, “Zarista teхtilе” ва “Uzteх Grоup” йирик тўқимачилик корхоналари маҳсулотлари билан танишди.
Ишлаб чиқарилаётган жинси маҳсулотлари, спорт кийимлари, футболкалар, пайпоқлар, аёллар кўйлаги меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. Ушбу маҳсулотларни етказиб бериш масаласи ҳам келишиб олинди.
Делегация ташрифининг иккинчи куни делегация вакиллари ва маҳаллий тўқимачилик ва тикувчилик корхоналарининг 70 дан ортиқ вакиллари ўртасида В2В форматидаги учрашувлар билан ўтди. Ушбу форматдаги учрашувлар манфаатдор томонлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишга ёрдам беради, бу эса икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни сифат ва миқдор жиҳатдан оширишга олиб келади.
Маълумот учун, Россия Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳасида муҳим ҳамкори ва харидорларидан биридир. Ўтган йили Россияга тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми қарийб 1 миллиард долларга етди, бу Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган тўқимачилик маҳсулотлари умумий экспортининг 30 фоизини ташкил этади.
Янгиликлар лентаси
0