Тожикистондаги зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

© AFP 2023 / ADEK BERRYСейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент вақти билан соат 23:34 да Тожикистонда қайд этилган ер силкинишининг кучи Сурхондарё вилоятида ҳам сезилди.
ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik. Бугун, 2 июнь куни Тошкент вақти билан 23:34 атрофида Тожикистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Сурхондарё вилоятида ҳам сезилди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, зилзила Тошкентдан 344 км жанубий-ғарбда содир бўлган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Узун туманида 3 балл, 40 км;
Денов туманида 2 балл, 72 км;
Шўрчи туманида 2 балл, 73 км.
Зилзила координаталари: 38,2 градус шимолий кенглик; 68,63 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,5. Чуқурлик 20 км.
Янгиликлар лентаси
0