Иқтисод

Тўқимачилик саноатида рақамли савдо жорий қилинади

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Фотобанкка ўтишТекстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане
Текстильные фабрики Uztex Chirchik и Eurotex Global в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг барқарор ва рақамли трансформация жараёнларини ривожлантиришга 5 млн доллар грант ажратилди.
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Мамлакатда тўқимачилик ва тикувчилик саноатининг барқарор ва рақамли трансформация жараёнларини қўллаб-қувватлаш мақсадида хорижий ҳамкорлар томонидан 5 млн доллар грант ажратилди. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда “Ўзтўқимачиликсаноати” уюшмаси ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Қўчқорова маълум қилди.
Ўзбекистон тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатига Call To Action дастури жорий қилинди. Ушбу дастур “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан БМТнинг Европа иқтисодий комиссия UNECE, халқаро савдо маркази кўмагида амалга оширилади.
Дастур доирасида қуйидаги тадбирлар олиб борилади:
Миллий стратегия ва институционал ривожланиш;
Давлат хизматчилари ва кийим-кечак ишлаб чиқарувчиларни тайёрлаш;
Барқарорлик ва сифат стандартлари (VSS) бўйича ихтиёрий экспертлар тайёрлаш;
Харидорларни танлаш ва етказиб берувчиларнинг кузатув-мониторингини ошириш;
Блокчейн пилот лойиҳаларини кенгайтириш.
Айтилишича, Cotton Campaign халқаро коалицияси томонидан ўзбек пахтаси ва ундан ишлаб чиқарилган маҳсулотларга қўйилган бойкот бекор қилинганидан кейин, нафақат европа давлатларига балки Африка, Америка ва Форс кўрфази давлатлари билан ишлаш учун кенг йул очилди.
Янгиликлар лентаси
0