Колумнистлар

Украинани вайрон қилишнинг британча азоблари

© AP Photo / AP Photo / The News Tribune, Peter HaleyАмериканская высокомобильная ракетно-артиллерийская система оперативно-тактического назначения HIMARS
Американская высокомобильная ракетно-артиллерийская система оперативно-тактического назначения HIMARS - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия махсус операциянинг 3 ойи ичида Украинада 460 та зенит-ракета тизимларини йўқ қилди. Тўрт-бешта HIMARS батареяси тахминан бир кунга етади.
Унча катта ва замонавий бўлмаган ғарбий қуроллар Киев режимига барча азобларга “чидаб туриши” учун эмас, балки жанговар ҳаракатларни иложи борича чўзиш, украин қўшинларининг бутунлай мутлақ йўқ қилиниши ҳисобига Россияни заифлаштириш мақсадида етказилмоқда.
Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес 1 июнь куни Украинага Америкада ишлаб чиқарилган M270 MLRS (Multiple Launch Rocket System)- 80 км узоқликдан зарба беришга қодир бўлган, GPS-йўл кўрсаткичли залп оловли реактив тизимлар етказишини маълум қилди.
Уоллеснинг айтишича, M270 батареялари “Украина кучларининг имкониятларини сезиларли даражада кўпайтиради”. Тўғри, бу реэкспорт учун АҚШнинг рухсати керак (албатта, рухсат беришади ҳам), мураккаб техникани бошқаришни ўргатиш учун эса мутахассисларни Буюк Британияда тайёрлашга тўғри келади. Техникалардан Украинада (у ерда Россия артиллериялари ҳукмронлик қиляпти) самарали фойдаланиш учун эса Британия техникаларининг миқдори етмайди- атиги 44 дона.
Бир кун олдин Оқ уй ҳам Киев режимига 80 кмгача узоқлиқда бўлган HIMARS ёппасига ўт очувчи реактив тизимлари етказилишини маълум қилди. Украина Мудофаа вазири Алексей Резников эса Америка президенти Жозеф Байденга қизғин миннатдорчилик билдирди. Гарчи УКҚ атиги 4 дона тизимларини олсада, бу 400 километрлик “шарқий фронтда” кучлар мувозанатини ҳеч қандай ўзгартирмаса-да.
М270 MLRS тизими йўқ қилиш майдони бўйича ҳатто иттифоқ даврида ишлаб чиқарилган “Ураган” РСЗОларидан ҳам паст. 120 кмгача масофага эга бўлган “Смерч” РСЗОнинг улкан жанговар кучи американча муқобиллар билан мутлақо таққослаб бўлмайди. Россиянинг “Торнадо-С” тизими ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, у бир неча тонна портловчи моддаларни нишонга тўлиқ етказиб беради ва 67 гектардан ортиқ майдонни “қоплайди”.
Уч ой махсус операция давомида рус қўшинлари 460 та Украина зенит-ракета тизимларини йўқ қилди. Ҳар куни УҚК ўртача 4-5 та ракета йўқотади ва Америкада ишлаб чиқарилган HIMARS батареяси қуввати эса тахминан бир кунга етади. Эҳтимол, британияликлар бир ҳафталик жангдаёқ тинчиб қолади. Қандай бўлмасин, “АҚШ қуролларининг стратегик суръати” ҳақидаги миш-мишлар жуда бўрттирилган.
Бунга параллель равишда, Германия Украинадаги Америка ва Британия РСЗОларини Россия зарбаларидан ҳимоя қилиш ниятида 40 км гача бўлган IRIS-T зенит-ракета тизимларини етказиб бермоқда. Бироқ, УҚК “Бук” зенит-ракета комплексларининг немисча муқобилини тезда қўлга киритмайди. (лойиҳа уч-тўрт йилга мўлжалланган) ва уларнинг миқдори ҳатто Украина ҳавога қарши мудофаа йўқотишларининг 30 фоизини ҳам қопламайди.

Коллектив Ғарб Киев режимини “охирги украин аскари” қолгунига қадар уруш қилишга мажбурламоқда. Мақсад - одамларнинг оммавий қирғинидан даромад қилиш ва ўз қуроллар арсеналларини янгисига алмаштириб олиш.

Логистика азоблари

АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ракета тизимларининг турли модификациялари 14 та мамлакат қуролли кучлари сафида бор. Американинг (рамзий) етказиб беришидан кўзланган мақсад иттифоқчиларни ўз реактив тизимларини Киев режимига юборишга ундаш эди. Бировнинг қўли билан уруш қилиш- “гегемон”нинг ўзига хос хусусияти ахир.
Кейинчалик америкаликлар бу қўлларга (узоқлиги 300 кмгача)MGM-140 ATACMS оператив-тактик ракеталар етказиб бериши ҳам мумкин. Улар M270 ва M142 HIMARS ракеталарига мос тушади. Албатта бундан кўзланган мақсад Украинада содир бўлаётган воқеаларга учун маъсулиятдан воз кечиш.
Эҳтимол ушбу қуролларга умид қилиш ортидан Украина президенти маъмурияти рус қўшинларининг ҳужумкор операциясини тўхтатишга ва “шарқий фронтда” вазият июль ойида барқарорлашига умид қилмоқда. Гўёки асосий жанг қаршилик кўрсатишнинг янги рамзи бўладиган Бахмут учун кетадигандек.
Киев масхарабозлари тушунмайди: Америка “ленд-лиз”и аслида стратегик жиҳатдан ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган “кўлтиқтаёқ” холос. Масалан, СССР учун “ленд-лиз” Қизил армиянинг 20%гача таркиби бўлган. Бироқ, самолетларнинг 89%, танкларнинг 84 %и иттифоқнинг ўзида ишлаб чиқарилган эди.
Украинанинг ҳарбий саноат комплекси ва нефтни қайта ишлаш корхоналари “нол”га тушган, ғарб УҚК га қурол етказиб беришни хоҳлаган вақтда тўхтатиб қўйиши мумкин. Россиянинг “Искандар”, “Кинжал” ва “Калибра”лари эса ҳеч қачон тугамайди.
Украинага НАТО қуролларининг етказилиши Россияни безовта қилмоқда, албатта сабрнинг ҳам охири бор. 1 июнь куни кечқурун Украина ғарбидаги Бескид темир йўл туннелига ракета ҳужуми содир этилгани ҳақидаги маълумотлар Киев режими режаларининг хомхаёллиги, УҚК логистикасининг стратегик беқарорлигидан далолат беради. Бескид туннелидан Словакиядан қурол-яроғ, хусусан, Американинг М777 гаубицалари ва улар учун ўқ-дориларни етказиб бериш учун кўп фойдаланилади. Ушбу объектга берилган зарба биринчиси ва охиргиси эмас.
Аввалроқ, Одесса вилоятининг Затока аҳоли пунктида Россия қанотли ракеталари бир неча маротаба темир йўл кўпригини “демилитаризациялаган”. Бу кўприк орқали Руминиядан украин қўшинлари учун қурол ва ёқилғи-мойлаш материаллари етказилган.
Ҳатто Днепрнинг чап қирғоғида ҳам, бугунги кунда ракета ҳужуми нишонига айланган катта Синельниково темир йўл кесишмаси ҳудудида портлашлар қайд этилган.
Стокгольм дунё муаммоларини ўрганиш халқаро институти (SIPRI) директори Нил Мелвин Киевга қурол етказишнинг юқори даражада хавфли, айниқса, Варшава учун хатарли бўлишини бежизга айтиб ўтмади. Москва Польша ҳудудидаги таъминот линиялари ва логистик марказларига зарба бериши мумкин. Таъкидлаш жоиз “Калибр” ва “Кинжал”лар ғарброққа- айтайлик Лондонга ҳам учиши мумкин.
Россия барча геосиёсий масалаларда нуқта қўймоқда. Украинада “олов уюми” тактикасини муваффақиятли давом эттирмоқда. Қарийб 1000 нафар ҳарбий ва 100 та жанговар техника билан Иваново вилоятида Стратегик ядровий кучлар машғулотларини ўтказмоқда.
Булар орасида узоқлиги 11 минг километрга етадиган “Ярс” миналардан тозалаш зирҳли машиналари ҳам бор. Техника маневрли индивидуал нишон бирликларига эга жанговар каллак билан жиҳозланган.
Эртами ёки кечми Ғарб барибир “украинча лойиҳаси”ни бекор қилишга, музокаралар столига қайтишга ва Москванинг кўп қутбли дунёнинг тенг ва бўлинмас ҳавфсизлиги ҳақидаги таклифларини қабул қилишга мажбур бўлади.
Янгиликлар лентаси
0