Бухорода гастрономик кўча ташкил этилади

© SputnikБухара, старый город
Бухара, старый город - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2022
Oбуна бўлиш
Бухорода “Street Food” гастрономик кўчасини ташкил этилади
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. “2022-2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.
Бухоро вилояти ҳокимлиги Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг “2022-2026 йилларда Бухоро вилоятида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси тайёрланиб, ушбу қарор иловаларига мувофиқ “Бухоро вилоятида туризмни жадал ривожлантириш Дастури” тасдиқланиши назарда тутилган.
Бухоро вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари белгиланиб, “Street Food” гастрономик кўчасини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланиши, Бухоро вилоятидаги бўш турган, таъмирталаб бўлган маданий мерос объектларини белгиланган тартибда туризм, ҳунармандчилик ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш мақсадида инвестиция киритиш шарти билан рўйхат асосида объектларни тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли ижарага берилиши назарда тутилган.
Бухоро вилоятининг туризм маршрутига кирган маданий мерос объектлари ва ёдгорликларига олиб борувчи йўлларга ўрнатиладиган йўл кўрсаткичи белгилари манзилли рўйхати шакллантирилиб, Бухоро вилоятида амалга оширилиши режалаштирилган туризм соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича манзилли рўйхатлари тайёрланиб киритилган.
Янгиликлар лентаси
0