Ўзбекистондаги оилаларнинг аксарияти нечта болали эканлиги маълум қилинди

© Фото: Рамиз БахтияровМолодая семья гуляет в парке на Дне независимости республики
Молодая семья гуляет в парке на Дне независимости республики - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.06.2022
Oбуна бўлиш
Оилаларнинг аксарияти нечта болали эканлиги маълум қилинди.
ТОШКЕНТ, 4 июн — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь—май ойларидаги ҳолатга кўра, 16 ёшгача болалари мавжуд бўлган уй хўжаликлар (оилалар) 75,3 %ни ташкил этди. Бу ҳақда уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Шундан:
· бир болалилар — 23,3 %;
· икки болалилар — 26,3 %;
· уч болалилар — 18,3 %;
· тўрт ва ундан кўп болалилар — 7,4 %.
Кузатув натижаларига кўра, 24,7 фоиз уй хўжаликларида 16 ёшгача бўлган болалар мавжуд эмас.
Янгиликлар лентаси
0