Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Ғарб Украинага Россия билан музокараларни давом эттиришни тақиқлаб қўйган – Лавров

© Sputnik / Russian Foreign Ministry / Фотобанкка ўтишМинистр иностранных дел РФ Сергей Лавров
Министр иностранных дел РФ Сергей Лавров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сергей Лавров Ғарб март ойидаёқ Киевга Москва билан музокараларни давом эттиришни тақиқлаганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Ғарб 29 март куни Истанбулда бўлиб ўтган Россия-Украина учрашувидан икки кун ўтиб Киевга Москва билан музокараларни давом эттиришни тақиқлаган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Ғарб Украинага музокаралар олиб боришга рухсат бермаяпти. Украина икки ой олдин бу масалани қандай ҳал этиш борасида таклифини илгари сурганди шекилли. Биз бу таклифларни асос қилиб олдик. Бир кун ўтиб (делегацияларнинг Истанбулдаги учрашувидан кейин – таҳр.) Ғарб украиналикларга бу жараённи давом эттиришни тақиқлаб қўйди”, - деди Лавров “Серб Республикаси радиоси ва телевидениеси” телерадиокомпаниясига берган интервьюсида.
Россия вазири шундан сўнг Украина томонининг позицияси жиддий ўзгарганини таъкидлади.
“Улар ўз позицияларини кучайтиришди, Бучада саҳналаштирилгани ойдек равшан бўлган провокация уюштирилди”, - деди у.
Лавров Украина аввало АҚШ ва Буюк Британиянинг қўғирчоғига айлангани қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0