Путин Украинага узоқ масофага учадиган ракеталар етказиб бериш оқибатларидан огоҳлантирди

© Sputnik / Михаил Метцель Президент РФ Владимир Путин, архивное фото
 Президент РФ Владимир Путин, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия президенти Киевга узоқ масофага учадиган ракета етказиб берилса, Россия бундан хулоса чиқариши ва ҳозирча зарба берилмаган объектларга зарба беришини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Агар Украинага Американинг узоқ масофага учадиган ракеталари етказиб берилса, Россия нима қилиш кераклигини билади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Киевга Американинг залп билан отиладиган реактив тизимларининг етказиб берилиши йўқотилган Украина жанговар техникасини ўрнини тўлдириш билан боғлиқ. Гап асосан 45-70 километрга учадиган совет ва Россиянинг “Град”, “Смерчь” ва “Ураган”лари муқобили ҳақида бормоқда.
Путин махсус ҳарбий операция бошланган вақтда Украина армиясининг тахминан 515 та ракета тизими бўлгани, шулардан 380 таси йўқ қилинганини таъкидлади.
Журналист Вашингтон Украинага узоқ масофага учадиган ракеталарни бериши мумкинлигига эътибор қаратди.

“Агар улар етказиб берилса, биз бундан тегишли хулоса чиқарамиз ва бизда етарлича бўлган нишонга олиш воситаларидан биз ҳозирча зарба бермаётган объектларга зарба бериш учун фойдаланамиз”, - дея жавоб берди Путин.

Россия етакчисининг сўзларига кўра, Украинага қурол-яроғ етказиб бериш атрофидаги оворагарчиликнинг фақат битта мақсади бор – иложи борича қуролли можарони чўзиш.
Аввалроқ АҚШ ҳукумати Киевга HIMARS ракеталарини етказиб беришини маълум қилган эди. Вашингтон Украина ҳукуматидан Россиядаги нишонларга зарба бериш учун HIMARSдан фойдаланмасликка ваъда берганини айтди. Владимир Зеленский бундай келишув мавжудлигини ошкора тасдиқлади.
Аммо бошқа украиналик сиёсатчилар Россия ҳудуди бўйлаб зарба берилишини инкор қилишмаяпти. Кремль аллақачон Киевга ишонмай қўйганини таъкидлади, чунки Зеленский Донбассдаги можарони тинчлик йўли билан тартибга солиш юзасидан берган ваъдаларининг бирортасини ҳам бажармаган.
Янгиликлар лентаси
0