Ҳодисалар

Самарқандда йўлдан ўтаётган 4 ёшли қизчани машина уриб юборди

© CC0 / Unsplash / Egor MyznikПешеходный переход
Пешеходный переход - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Nexia-3 пиёдалар йўлакчасида 4 ёшли қизни уриб юборган. Қизча оғир тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида 4 ёшли қизни Nexia-3 уриб кетишидан вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси 31 май куни содир бўлган. 15 ёшли қиз 4 ёшли синглиси билан Кумушкент маҳалласидаги пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган бўлган. Nexia-3 пиёдаларга йўл бермасдан ҳаракатни давом эттирган. Опаси синглисининг қўлидан ушлаб қолишга улгурмаган. Қизча югурганича ўтиб кетаман деб ўйлаган, бироқ катта тезликда келаётган машина қизчани уриб кетган.
Қоидабузар ҳайдовчи жабрланувчи ва унинг опасини шифохонага олиб борган, кейин эса ўзи кетиб қолган. Қизча оғир тан жароҳатлари сабаб шифохонада вафот этган.
Наманганда 14 ёшли бола машинада тенгдошини босиб кетди
Тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида ҳайдовчининг кимлиги аниқланган ва у қўлга олинган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0