Спорт

Заррух Адашев 1-раунддаёқ нокаутга учради – видео

© UFC Fightpass / TwitterРинг перед началом боя UFC
Ринг перед началом боя UFC - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонлик яккакурашчи UFC Вегас 56 мусобақаси доирасида октагонга кўтарилди.
ТОШКЕНТ, 5 июн — Sputnik. АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 4 июндан 5 июнга ўтар кечаси UFC Вегас 56 мусобақаси доирасида Заррух Адашев октагонга чиқди.
Заррухга ямайкалик Оде Осборн рақиблик қилди. Ўзбекистонлик яккакурашчи жангнинг биринчи раундидаёқ кучли зарбани ўтказиб юборди ва чуқур нокаут ҳолатига тушди. Шу тариқа спортчи UFC’даги тўртинчи жангида учинчи бор мағлубият аламини тотиб кўрди.
Адашев бунгача UFC’да учта жанг ўтказган. Уларнинг иккитасида мағлуб бўлган бўлса, биттасида қўли баланд келган.
Янгиликлар лентаси
0