Маданият

Афсонавий рус қасидаси илк бор ўзбек тилига таржима қилинди

Каллиграфия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Державиннинг “Худо” қасидасини ўзбек тилига таниқли журналист, шоир ва таржимон Карим Баҳриев таржима қилди.
ТОШКЕНТ, 6 июн – Sputnik. Рус шоири Гавриил Державиннинг “Худо” (Бог) қасидаси илк бор ўзбек тилига таржима қилинди, деб хабар қилди Sputnik мухбирига Россия Федерациясининг Жамоат палатаси матбуот хизмати.
Инсоният маданий бойликларининг олтин фондига киритилган ушбу асарнинг ўзбек тилида илк намойиши 7 июнь куни соат 15:00 да Москвада Жамоат палатаси биносида ( Миусская майдони, 7уй) бўлиб ўтади.
Премьера, “Ты свет, откуда свет истек”. “Худо” (Бог) қасидаси Пётр Чобитько ва унинг ўқувчиларининг ишларида” номли каллиграфия намуналари кўргазмасининг очилиш маросимида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, “Худо” (Бог) қасидаси рус шоири Гавриил Романович Державин томонидан 1784 йилда ёзилган. Бугунги кунда ушбу асар дунёнинг кўплаб тилларига таржима қилинган бўлиб, Инсоният маданий бойликларининг олтин фондига киритилган.
Қасида ўзбек тилига таниқли журналист, шоир ва таржимон Карим Баҳриев томонидан таржима қилинган.
Лойиҳа Россия халқларининг Маданий меъроси йили тадбири доирасида ташкил қилинган бўлиб, шу кунга қадар ушбу кўргазма Литва Бош консулхонасида, Санкт-Петербург, Оренбург, Қозон, Болгар, Тамбовь. Тверь, Москва ва бошқа шаҳарларда бўлиб ўтган.
Янгиликлар лентаси
0