Британия парламенти Борис Жонсонга ишончсизлик вотумини билдириш юзасидан овоз беради

© Sputnik / Павел БедняковПремьер-министр Великобритании Борис Джонсон
Премьер-министр Великобритании Борис Джонсон - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Oбуна бўлиш
Британия Консервативлар партияси амалдаги бош вазирга ишончсизлик вотумини билдириш учун овоз беради.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Буюк Британия парламенти аъзолари 6 июнь куни кечқурун бош вазир Борис Жонсонга ишончсизлик вотумини билдириш бўйича овоз беради, дея хабар берди РИА Новости.
Овоз бериш жараёни маҳаллий вақт билан 18:00 дан 20:00 гача давом этади.
Жараён Консерватив партиядан депутатларнинг камида 15 фоизи (54 киши) парламент қўмитасига бош вазирнинг истеъфосини талаб қилиб мактуб юборганидан сўнг бошланган.
Британиялик депутатларнинг норозилигига сабаб пандемия даврида Лондонда Даунинг-стритдаги бош вазир қароргоҳининг боғида ўтказилган зиёфатда қатнашгани бўлди. Борис Жонсон узр сўради, лекин ўз лавозимини тарк этишдан бош тортди. Британияликларнинг ярмидан кўпи унинг истеъфосини ёқлаган.
Маълумот учун, консерватив партиядан бўлган Жамоатлар палатаси аъзолари ўртасида ишончсизлик вотуми ўтказилади. Партия раҳбари лавозимини сақлаб қолиш учун Британия бош вазири камида 180 овоз олиши керак. 67 нафар консерватор аллақачон Жонсоннинг истеъфосини ёқлаб чиқишган.
2021 йил декабрь ойида Британия ҳукуматида бош вазир идорасининг аъзолари Даунинг-стритда уюштирилган зиёфатни изоҳлаш тўғрисидаги ҳазили акс этган видео туфайли можаро чиқди. Борис Жонсон видео учун узр сўради ва ички текширув ўтказишни буюрди. Видеога тушган Жонсон офисининг ходими Аллегра Страттон эса истеъфога чиқди.
Британия жамоатчилиги, мухолифат партиялар ушбу қоидабузарлик ортидан канцлер ва Бош вазирни ўз лавозимини тарк этишга чақирди, бироқ улар буни рад этди.
Янгиликлар лентаси
0