Ҳафта ўртасига келиб ҳаво +42 даражагача исийди

Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Oбуна бўлиш
9 июнь куни меъёрдан юқори ҳаво ҳарорати кузатилади.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудида кундан-кунга иссиқ кучайиб, ҳарорат 42° гача кўтарилади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.
Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво очиқ ва иссиқ бўлади. Фақат куннинг иккинчи ярмида айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 35-38° бўлади.
Эртадан бошлаб жанубдан Туркманистон орқали жуда иссиқ ҳаво оқимлари чиқиши бошланади. Ўзбекистон ҳудудида пайшанба куни 38-39° атрофида, шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида 40-42° гача бўлади. Бу ушбу давр учун меъёрдан 5-6° юқоридир.
Жума куни Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан кучсиз ҳаво оқимларини кириб келиши кутилмоқда.
Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Бу куни ҳаво ҳарорати 32-37° бўлади.
7-9 июн кунлари шимолий ва чўл ҳудудларида шамол 17-22 м/с гача кучайиши, 10 июнда республика бўйлаб баъзи жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0