Сиёсат

Мирзиёев Қозоғистон президентини референдум муваффақиятли ўтказилгани билан қутлади

© Официальный сайт президента КазахстанаТокаев обсудил с Мирзиёевым торговые связи в свете обострения геополитической ситуации
Токаев обсудил с Мирзиёевым торговые связи в свете обострения геополитической ситуации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мирзиёев Қозоғистон президентини мамлакат Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича умуммиллий референдум муваффақиятли ўтказилгани билан самимий қутлаган.
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди, минтақавий кун тартиби юзасидан фикр алмашилди.
Олий даражада эришилган, энг аввало, икки томонлама савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий, фан-таълим ва маданий-гуманитар ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суриш бўйича келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, минтақавий ҳамкорлик, халқаро ташкилотлар доирасидаги яқин ва самарали мулоқотни давом эттириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 5 июнь куни Қозоғистонда Конституцияга ўзгартириш киритишга оид референдум бўлиб ўтди. Сайловчиларнинг 77,18 фоизи ўзгартириш киритишни ёқлаб овоз берган. Шу тариқа, республика Конституциянинг 33 та моддасига 50 тадан зиёд ўзгартириш киритилиши кутилмоқда. Жумладан, улар Қозоғистонни суперпрезидентлик республикасидан кучли парламентга эга президентлик республикасига ўтказишни назарда тутади.
Янгиликлар лентаси
0