Мўғулистондан гўшт олиб келиш йўлга қўйилиши мумкин

© Sputnik / Vladimir Pesnya / Медиабанкка ўтишМясо, архивное фото
Мясо, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Oбуна бўлиш
Икки мамлакат ўртасида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида бир қатор келишувларга эришилди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистон ва Мўғулистон орасида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми оширилади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев ҳамда Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин билан бўлиб ўтган учрашувда бир қатор келишувларга эришилди:
Мўғулистондан гўшт ва гўшт маҳсулотлари етказиб бериш ҳажмини ошириш;
Ўзбекистон ва Мўғулистоннинг ўзаро савдо ва қўшма лойиҳаларини йўлга қўйишда ҳамкорлик қилишдан манфаатдор корхоналар рўйхатини тузиш;
Боғдорчилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон тажрибасини ўрганиш бўйича икки давлат илмий идоралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Учрашувда шунингдек, Батсумбер Мунхжин мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқнинг янги йўлаги сифатида чартер рейсларини йўлга қўйиш таклифини билдирди.
Қолаверса, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан Ҳукуматлараро комиссия тузиш ва унинг биринчи мажлисини шу йилнинг иккинчи ярмида ўтказиш бўйича келишувга эришилганини айтиб ўтди.
Маълумот учун, Мўғулистонда чорвачилик аграр секторнинг энг ривожланган тармоғи ҳисобланади. Ҳозирда мамлакатдаги йирик ва майда қорамолларнинг сони 70 млнга тенг.
Янгиликлар лентаси
0