Ўзбек курашчилари Қозоғистонда 16 та медални қўлга киритишди

© Sputnik / Владимир АстапковичВольная и греко-римская борьба, архивное фото
Вольная и греко-римская борьба, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоа вакиллари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 12 та бронза медалга эга бўлишди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида спорт курашлари бўйича рейтинг мусобақаси якунланди. Унда ўзбек курашчилари 16 та медални қўлга киритишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Жаҳон ва Олимпиада чемпионларини ўзида жамлаган мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоа вакиллари 1 та олтин, 3 та кумуш ва 12 та бронза медалга сазовор бўлишган.
Терма жамоа таркибида -67 кг вазн тоифасида “классик” курашчи Аброр Атабаев олтин медалга сазовор бўлди.
Мусобақада шоҳсупага кўтарилган спортчилар:
Юнон-рум кураши
Олтин медал:
-67 кг: Аброр Атабаев.
Бронза медал:
55 кг: Жасурбек Ортиқбоев,
60 кг: Муҳаммадқодир Юсупов,
72 кг: Маҳмуд Бахшиллоев,
87 кг: Жалгасбай Бердимуратов,
97 кг: Рустам Ассакалов.
Аёллар кураши
Кумуш медал:
-50 кг: Жасмина Иммаева,
-55 кг: Шоҳида Аҳмедова.
Бронза медал:
-53 кг: Актенге Кеунимжаева,
-57 кг: Лайло Собирова,
-65 кг: Ариухан Жумабаева.
Эркин кураш
Кумуш медал:
-65 кг: Аббос Раҳмонов.
Бронза медал:
-65 кг: Умиджон Жалолов,
-70 кг: Зафарбек Отахонов,
-97 кг: Магомед Ибрагимов,
-86 кг: Бобур Исломов.
Янгиликлар лентаси
0