Ўзбекистонлик артистлар Москвада халқаро балет танловида иштирок этмоқда

© Depositphotos.com / BezikusРепетиция балерин в пачках
Репетиция балерин в пачках - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Oбуна бўлиш
Москвадаги халқаро балет танлови дунёдаги энг нуфузли танловлардан бири бўлиб, у кўпинча балет йўналишидаги Олимпия ўйинлари деб аталади.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри солистлари Достон Турғунов ва Лола Исоқова Москвада бўлиб ўтаётган XIV халқаро балет санъаткорлари танловида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбирига театрнинг халқаро бўлими маълум қилди.
Москвадаги халқаро балет танлови дунёдаги энг нуфузли танловлардан бири бўлиб, у кўпинча балет йўналишидаги Олимпия ўйинлари деб аталади.
Бу йил мазкур кўрик танлов Совет социалистик республикалари иттифоқи халқ артисти, Россия давлат академик катта театрининг хореографи, бадиий раҳбар ва танлов ҳакамлар ҳайъати раиси Юрий Григоровичнинг 95 ёшли юбилейига бағишланди.
Очилиш маросимида Юрий Григорович танлов иштирокчиларига видеомурожаат қилиб, иштирок этгании учун миннатдорлик билдирди ва чиқишларида муваффақият тилади.
Катта театрнинг тарихий саҳнасида ўтказилган маросимда меҳмонлар афсонавий Юрий Григоровичнинг “Спартак” балетини томоша қилиш имконига эга бўлди.
Жорий йилда танловга 340 дан ортиқ ариза топширилган бўлиб, улардан 112 нафар энг яхши ижрочи саралаб олинди.
XIV халқаро балет танлови 11 июнь куни якунланади. Шу кунга қадар 22 давлат вакиллари саҳнада ўз санъатини намойиш этади.
Маълумот учун, 15 мартдан 15 майгача Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Халқаро театр ва балет фестивалини ташкил қилмоқда.
Унда Москва “Современник” театри, Москва замонавий пьеса мактаби театри, Халқлар театри, А.П. Чехов номидаги Москва бадиий театри, Борис Эйфманнинг Санкт-Петербург давлат академик балет театри, Алишер Навоий номидаги ДАКТ, Ҳамза номидаги Ўзбек Миллий драма театри, Марк Вайлнинг “Илҳом” театри, шунингдек Ўзбекистон ёшлар театри иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0