Спорт

Ўзбекистонлик дзюдочилар “Катта дубулға” мусобақасида 5 та медалга сазовор бўлишди

© Пресс-служба Федерации дзюдо УзбекистанаДзюдоисты сборной Узбекистана
Дзюдоисты сборной Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Грузиянинг Тбилиси шаҳрида дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақаси ўз якунига етди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 4 та бронза медалга эга чиқди, деб хабар бермоқда мамлакат дзюдо федерацияси матбуот хизмати.
Алишер Юсупов жорий йил ҳисобидан “Катта дубулға” турнирларида иккинчи бор финалгача етиб борди. Аммо у бу гал грузиялик Гела Заалашвилига имкониятни бой бериб қўйди.
Шоҳсупага кўтарилган ўзбекистонлик дзюдочилар:
Кумуш медаль:
+100 кг: Алишер Юсупов
Бронза медаль:
-73 кг: Муроджон Йўлдошев
-81 кг: Шарофиддин Болтабоев
-100 кг: Отабек Тўрабоев
+100 кг: Шоҳрух Бахтиёров
Янгиликлар лентаси
0