Ҳодисалар

Самарқанддаги озиқ-овқат дўконларида йирик ёнғин содир бўлди – видео

© pexels.ciom/Vladimir ShipitsinГорящее здание
Горящее здание - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ёнғин оқибатида 3 та озиқ-овқат дўконларининг тахминан 70 квадрат метр майдонда том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Самарқанд вилоятининг Нарпай туманидаги озиқ-овқат дўконларида 5 июнь куни ёнғин содир бўлди.
Вилоят ФВБнинг аниқлик киритишича, туманнинг “Сари бозор” МФЙда жойлашган озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисидаги хабар соат 20:21 да келиб тушган.
Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилган. Ёнғинга соат 20:35 да етиб борган ва соат 22:10 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида 3 та озиқ-овқат дўконларининг тахминан 70 квадрат метр майдонда шифт, том қисми ва озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.
Терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0