Жамият

Шароф Рашидов ва Ислом Каримов билан бирга ишлаган Георгий Крайнов вафот этди

© Научно-просветительский комплекс Ислама Каримова4 июня 2022 года скончался известный Государственный деятель, соратник Первого Президента Республики Узбекистан Ислама Каримова Крайнов Георгий Алексеевич
4 июня 2022 года скончался известный Государственный деятель, соратник Первого Президента Республики Узбекистан Ислама Каримова  Крайнов Георгий Алексеевич - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Георгий Алексеевич умрининг сўнгги кунигача Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида катта илмий ходим лавозимида фаолият юритди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг сафдоши, давлат арбоби Георгий Алексеевич Крайнов 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ислом Каримовнинг илмий-маърифий мажмуаси маълум қилди.
Георгий Алексеевич 1933 йил 21 ноябрда Андижон шаҳрида туғилган.
Андижон давлат педагогика институтини тамомлагач,“Андижанская правда” газетасида корректор, муҳаррир, масъул котиб, Бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
1976 йилда Крайнов Ўзбекистон компартияси МҚ тарғибот-ташвиқот бўлимининг газета ва журналлар сектори мудири лавозимида ишлаган.
1977 йилда эса Ўзбекистон Коммунистик партияси Мараказий Қўмитасининг Бош котиби ўринбосари этиб тайинланган. Крайнов узоқ йиллар Шароф Рашидов билан ишлаган.
Ўзбекистон Мустақиллигининг дастлабки йилларидан бошлаб Георгий Алексеевич юқори лавозимларда: президент ёрдамчиси, президент қабулхонасининг бош консультанти сифатида фаолият юритган.
Охирги йилларда Президент аппаратининг Ишлар бошқармаси умумий бўлимига қарашли протокол сектори мудири лавозимида ҳам меҳнат қилди.
Георгий Алексеевич 2018 йилдан умрининг сўнгги кунигача Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида катта илмий ходим лавозимида фаолият юритди.
Меҳнат фаолияти давомида у “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони, “Дўстлик” ордени, “Меҳнат шуҳрати” ордени, “Содиқ хизматлари учун” мукофотларига сазовор бўлган.
Янгиликлар лентаси
0