Тошкентда айрим автобус йўналишлари ҳаракати қисқаради

© Sputnik / Рамиз БахтияровВозобновление движения общественного транспорта в Ташкенте
Возобновление движения общественного транспорта в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Oбуна бўлиш
8 июндан 12 ва 42-сонли автобус йўналишлари ҳаракати қисқартирилади.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. 8 июндан пойтахтдаги 12 ва 42-сонли автобус йўналишлари ҳаракати қисқартирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси хабар берди.
Айтилишича, автобус ва таксиларнинг ўзаро ҳаракат йўналишида такрорланишни камайтириш мақсадида йўналишлар тармоғида мақбуллаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
12- сонли автобус йўналиши
12- сонли “Қўйлиқ деҳқон бозори-Бошлиқ мавзеси” автобус йўналишининг ҳаракати Уйсозлар, Қурувчилар кўчалари орқали “Гумбаз савдо мажмуаси”гача бўлган қисми қисқартирилмоқда.
Йўналиш “Гумбаз савдо мажмуаси- Бошлиқ мавзеси” оралиғида 8 та жадвал асосида 14-15 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.
Йўловчилар учун Уйсозлар, Қурувчилар кўчаларидан 68- сонли йўналишдан фойдаланиш имконияти мавжуд.
42- сонли автобус йўналиши
42- сонли “Кенсой қишлоқ хўжалик коллежи-Бешёғоч майдони” автобус йўналишининг ҳаракати “Чорсу меҳмонхонаси бекати”дан “Бешёғоч майдони”гача қисқартирилади.
Йўналиш Кенсой қишлоқ хўжалик коллежи- Чорсу метроси” оралиғида 7 та жадвал асосида 15-16 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади.
Йўловчилар “Чорсу бозори бекати” дан “Бешёғоч майдони”га 118- сонли йўналиш орқали етиб олишлари мумкин.
Янгиликлар лентаси
0