Колумнистлар

Украина “яширин савдо” буюмига айланди

© AP Photo / Efrem LukatskyУкраинский флаг и монумент Родина-Мать в Киеве
Украинский флаг и монумент Родина-Мать в Киеве  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Наҳотки, улар Россияда “Луи Виттон”, Lego ва бургерлар сотишни тўхтатса, руслар йиғлаб кўчаларга чиқади ва инқилоб уюштиради, деб ишонган бўлса?
Украинадаги махсус операция қанча узоқ давом этса, европалик "шериклар" учун сафларини мустаҳкам тутиб туриш шунчалик қийинлашмоқда. Афтидан, "иқтисодий блицкриг"га асосланган дастлабки режа амалга ошмаганидан сўнг, улар нима қилишини билмай қолганга ўхшайди. Наҳотки, улар “Луи Виттон”, Lego ва бургерлар сотишни тўхтатса, руслар йиғлаб кўчаларга чиқади ва инқилоб уюштиради, деб ишонган бўлса?
Бу фикр қанчалик ахмоқона туюлмасин, (Миньонлар ҳақидаги мультфильмга ўхшайди), Ғарб элитасининг бугунги ривожланиш даражаси ҳам худди шунақа. Кўрганимиздек, уларнинг енгил ва тез ғалабаси амалга ошмади ва бир зумда сафлар тўлқинлана бошлади.
Ажабланарлиси, буни АҚШ президенти Байден бошлаб берди. Ўтган ҳафта у New York Times саҳифаларида “Америка Украинада нима қилмоқчи ва нима қилмоқчи эмас” сарлавҳали мақола эълон қилди. Мақолада президент Украинага тонналаб қурол етказиб бераётганининг сабабини айтиб ўтган. Сизнингча у руслар ва украинлар, шунингдек тинч аҳоли вакилларининг қони тўкилаётганидан мазза қилиш учун можарони кучайтириш мақсадидами?
Қўйсангизчи. Залп оловли реактив тизимлар, вертолетлар ва оғир учувчи аппаратлар, стингерлару, жавелинлар- буларнинг барчаси жаноб Байденнинг сўзларига кўра, "фақат тинчлик мақсадида етказиб берилаяпти". Фақатгина “Украинага Россия билан бўладиган музокаралар столида ғалабага яқин позицияни таъминлаш учун”.
Қизиғи, март ойида "Путин кетиши керак” деб гапирган ўша Байден, бугун овозини сезиларли даражада пастлабди. “Нима бўлишидан қатъий назар мен жаноб Путинга қўшилмайман ва унинг ҳаракатларини чидаб бўлмас деб ҳисоблайман- дейди у ўз мақолачасида,- Қўшма Штатлар уни ағдариш йўлларини қидиради”, деган жойи ҳам бор.
"Нақадар Ажойиб". Бу гапни Трамп президент бўлганда "руслар америкаликларнинг сайловларида аралашган" деган ёлғон хабарларни тарқатган одамларнинг ўзи айтаяпти. Умуман президентнинг ўзи бу гаплар қандай эшитилишини ҳис қиладими йўқми?
Байденизм сўзларини тушунтириб бериш бўйича малака оширган донишманд америкалик сиёсатшуносларнинг кенг оммага тушунтиришича, АҚШ президенти бу сўзлари билан Украина бўйича “яширин савдога” тайёр эканлигини билдириб Москвага сигнал юборган.
Байденга эргашиб Франция президенти ҳам Москва томонларга эзгулик нурларини таратишга ошиқди. “Ҳарбий ҳаракатлар тугагандан кейин биз музокара столига ўтириб, дипломатия йўли билан ечим топишимиз учун ҳам Москвани ҳақорат қилиш керак эмас”,- дейди Эммануэль Макрон Кремль билан бўлган қўнғироқларининг бирида.
Мана сизга яна бир янгиянгилик. АҚШ давлат департаменти ва Пентагон сиёсий консультанти Эдвард Лютваккнинг айтишича, украин инқирозидан чиқишнинг ягона йўли бу Донецк ва Луганск республикаларидаги референдум бўлиши мумкин. “Россияни мағлуб этиш- фантастикага ўхшайди”, - дейди эксперт ва россияликларнинг санкциларни умуман ҳис қилмаганини таъкидлаб ўтади.
Машҳур тарихчи ва иқтисодчи энг оддий нарсани илғай олган: “Россия озиқ-овқатни ўзи ишлаб чиқаради ва энергия учун ўз манбаларига эга”. Шунинг учун ҳам санкциялар иш бермади, кечирасиз энди.
Ҳайратланарлиси, Лютвакк ушбу исёнкор фикрларини ўзининг қаёқдаги бир блогида эмас, балки Германиянинг ярим расмий бўлмиш Die Welt газетасига берган интервьюсида айтган. Газета ҳам буни чоп этган. Бироқ, бу музакараларга чорловлар ва ярашишга шаъмалар қаердан пайдо бўлди? Нима учун ғарблик шериклар тўсатдан оҳанггини ўзгартириб Москвага расмий равишда тилёғламалик қилишни бошлашяпти?
Кўп томондан бу Украина армиясининг ачинарли аҳволи билан боғлиқ. “Ҳозирги кунда босқинчилар ҳудудимизнинг 20% дан ортиғини назорат қиляпти”,- деб ҳозиргина Люксембург (ҳа, мана шу митти мамлакатча ҳам Украинага қурол етказиб беришга улгурди) сиёсатчилари олдидаги видеочиқишда шикоят қилиб ўтди Владимир Зеленский. Умуман, вазият украин қўшинлари учун ачинарли. Ва ғарблик хўжайинлар, ўз прокси-казакларига нафас ростлаб олишига ёрдам бериш мақсадида Москвани махсус операцияни тўхтатишга кўндиришмоқчи.
Бу вақтнинг ўзида тинчликка чорловчи чиқишлар - бу барибир Россияга қарши ахборот урушининг давом этиши дегани. Коллектив ғарб Россияни яккалайман деб ўзи изоляцияга тушиб қолганини англади.
Стингерлар, жавелинлар, Украина учун кўп миллиардли ленд-лизлар, онгсиз тарқатилган русофоб пропаганда, глобал таъминотлар занжирини чиқиндига айлантираётган санкциялар- бугун бутун дунё кўз олдида ғарб мамлакатлари раҳбарлари уруш оловига ёғ сепганлар сифатида намоён бўлди. Дарҳол буни нимадир қилиш керак. Ва ғарблик “шерикларимиз” ўзларини тинчлик кабутари деб кўрсатишга уриниб кўришди. Улар музокаралар ва тинчлик тарафдори, Россия эса оёқ тираб туриб олган эмиш. Бироқ, ҳамон ўз шартлари тингланмаганидан кейин Россия яна қандай музокаралар қилсин?
Ғарб томондан тўсатдан чиқишларнинг мулойимлашиши- сиз ва биз, Россия фуқароларига белги беришдир. Яъни, ҳаммаси яхши, “келинглар ҳаммамиз дўст бўлиб яшайлик” қабилида. Келишамиз ҳам. Келинглар, бизнинг уч юз миллард доллар ва бошқа майда-чуйдаларни ўғирлаганимизни сизлар унутасизлар ва бизнинг шартларимиз бўйича шартнома имзолайсизлар. Биз эса санкцияларни бекор қилиш ҳақида ўйлаб кўрамиз. "Тинчлик, дўстлик ва сақич".
Билмадим, балки бу усул содда, қўрқитилган, эҳтиросга берилган 80 йилларнинг сўнггидаги совет халқига иш берган бўлармиди. Аммо, ҳозирги ўттиз йил ичида биз кўп нарсаларни кўрдик ва шерикларимизнинг арзон-гаров ажратишларини биттадан ҳис қилишни ўрганганмиз.
Россия махсус операциясининг оммавий қўллаб-қувватланиши - мажбурий эмас, балки чин кўнгилдан қўллови- ғарблик раҳбарлар учун кутилмаган ва оғир зарба бўлди. Улар Россияда хотираси стерилланган глобал авлод етишиб чиққан ва у Ғарбда чиққан қуёшга қарайди деган хомхаёл билан хурсанд бўлиб юришган эди.
Аслида эса, ҳеч нарса ўзгармаган - руслар ҳар доимгидек ўзи билан ўзи овора: жанг қилади, ишлайди, тарихни яратади. Ўзларини худди эркин, ҳур халқдек тутади. Глобал кўмиталарнинг ақл ўргатишларини ҳам тингламайди. Санкцияларнинг олтиталаб пакетлари ҳам, русофоб жазавалари ҳам ёрдам бермади.
Аввалига ғарблик шериклар ўз ғазабларини яшириб туролмадилар. Кучсиз ғазаб қандайдир дўқ-пўписа, таҳдид ва шармандали жазаваларда сезилди. Аммо бу ҳам ҳеч кимни ҳайратга солмади. Шунинг учун энди биз билан бошқача гаплашиб кўришмоқчи- илиқ ва самимий. Айтиш лозим бўлса, инсонийлик билан.
Мулоқот оҳанггини ўзгартириш ҳақидаги бундай ғоялар Вашингтонда сезила бошлаган эди. Атиги бир неча кун олдин нуфузли нашр бўлмиш Foreign Affairs да Москва билан қандай тўғри мулоқот қилиш ҳақида Байденга кўрсатмалар берилган мақола эълон қилинди. Уни америкалик профессор Майкл Киммедж ва бизнинг собиқ ватандошимиз Мария Липман ёзган.
Муаллифларнинг сезишларича, Байден ва бошқа америкалик гумашталарнинг Россияга таҳдидлари ва сурбетликлари руслар томонидан жуда ёмон қабул қилинади. “Ғарбнинг Россия мағлубияти ёки заифлашуви ҳақидаги гаплари руслар билан орадаги жардликни янада катталаштиради”. Бундан ташқари, россияликлар Вашингтоннинг қандайдир мухолифатчини қўллаб – қувватлаётганини кўрса, улар бу мухолифатчига ишонмай қўяди ва унга ёмон муносабатда бўлишни бошлайди.
Шунинг учун Байден бунда одоблироқ бўлиши, “Штатлар эса ўзини худди Россиянинг ташқи сиёсати билан қизиқмаётгандек тутиши, бу борада ҳар қандай изоҳ беришдан тийилиши ва ҳеч қачон мухолифатчилар билан алоқалари борлигини сездирмаслиги шарт”.
Умуман, Москва билан яхши ниятда эканликларини билдириб ва можароларни кучайтирмасдан “хотиржам ва эҳтиёткорона”, гаплашиш керак. Ўшанда руслар лаққа тушиб Вашингтон талаб қилаётган ҳар бир ишни бажаришлари мумкин. Хўш, нима ҳам дердик, муаллифларга офарин! Роса ҳаракат қилишибди, азаматлар. Кўриб турганимиздек, сўнгги кунларда ғарблик етакчилар айнан бу йўриқномача бўйича йўл тутяпти.
Бошқа бир масала. Бундай тилёғламалик ва ким яхши ким ёмонга ўйнаш умуман иш бермайди. Россиянинг ўз талаблари бор - Украинага ҳам ва Ғарб мамлакатларига ҳам. Ва уларнинг барчаси талабларни бажаришлари шарт. Бўлмаса, махсус операция барча кўзланган мақсадларга эришилмагунча давом этади. Ёқадими, йўқми..., хуллас, мени тушундингиз.
Янгиликлар лентаси
0