Хивадаги Паҳлавон Маҳмуд халқаро турнири ғолиблари аниқланди

© Фото: Спортни ривожлантириш вазирлигиПаҳлавон Маҳмуд халқаро турнири ғолиблари аниқланди
Паҳлавон Маҳмуд халқаро турнири ғолиблари аниқланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Oбуна бўлиш
Паҳлавон Маҳмуд номидаги II халқаро баҳодирлар турнирида Эрон, Янги Зеландия ва Россия давлатларидан келган спортчилар ғолиб бўлди.
ТОШКЕНТ, 6 июн — Sputnik. Паҳлавон Маҳмуд номидаги II халқаро баҳодирлар турнирининг ғолиб ва совриндорлари маълум бўлди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Хива шаҳрида бўлиб ўтган мусобақаларида 14 та давлатнинг 16 нафар полвони асосий соврин учун куч синашди.
Улар 2 кун давомида миллий нақшли устунларни кўтариш ва ушлаб туриш, оғир тошларни устунларга ўрнатиш, мевалар билан тўлдирилган аравани кўтариш, поезд локомотивини 20 метрга тортиш каби шартларни бажаришди.
Турнирнинг ғолиб ва совриндорлари:
1. Ризо Қитосий (Эрон)
2. Ронго Кин (Янги Зеландия)
3. Пётр Мартиненко (Россия)
Турнирнинг 1-ўрин ғолибига 5 минг 2- ўринга 3 минг ва 3- ўринга минг доллар пул мукофотлари топширилди.
© Фото: Спортни ривожлантириш вазирлигиПаҳлавон Маҳмуд халқаро турнири ғолиблари аниқланди
Паҳлавон Маҳмуд халқаро турнири ғолиблари аниқланди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.06.2022
Паҳлавон Маҳмуд халқаро турнири ғолиблари аниқланди
Янгиликлар лентаси
0