Дунёда

Байден фавқулодда ҳолат эълон қилди

© AP Photo / Patrick SemanskyПрезидент Джо Байден 31 марта 2022 года в Вашингтоне.
Президент Джо Байден  31 марта 2022 года в Вашингтоне. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
АҚШда электр энергияси ишлаб чиқариш учун ускуналар етишмаслиги сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди ва қуёш панелларини импорт божидан озод қилди.
ТОШКЕНТ, 7 июн — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари президенти Жо Байден мамлакатда электр энергияси ишлаб чиқариш қуввати етишмаслиги сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй томонидан эълон қилинган ҳужжатда келтирилган.
Байденнинг таъкидлашича, АҚШнинг зарур миқдорда электр энергияси ишлаб чиқариш қобилиятига таҳдид солувчи “бир нечта омиллар” мавжуд.
“Мен, кичик Жозеф Р. Байден, Америка Қўшма Штатлари Президенти, Қўшма Штатлар Конституцияси ва қонунларида берилган ваколатлар билан, истеъмолчи талабини қондириш учун етарлича электр энергиясини ишлаб чиқариш қувватига таҳдидлар мавжудлиги сабабли фавқулодда ҳолат мавжудлигини эълон қиламан”, дейилади хабарда.
Байденнинг қўшимча қилишича, АҚШда электр энергияси ишлаб чиқариш учун ускуналар етишмаслиги сабабли фавқулодда вазият юзага келди.
Ушбу муаммони ҳал қилиш учун у, хусусан, Камбоджа, Малайзия, Таиланд ва Вьетнамдан олиб келинган “айрим қуёш батареялари ва модулларини” икки йил муддатга импорт божларидан озод қилди.
У аввалроқ АҚШда қуёш энергияси ишлаб чиқаришни рағбатлантириш учун Мудофаа ишлаб чиқариш тўғрисидаги қонунга мурожаат қилган. Вашингтон бу “хорижий етказиб берувчилар ва душман давлатлар”га қарамликни камайтиришга ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.
Маълумот учун, АҚШда электр энергияси асосаан ИЭСларда ишлаб чиқарилади. Хусусан, генерациясининг 70% - иссиқлик электр станцияларида (ундан 56% кўмирда), 17% - атом электр станцияларида ва 10% - гидро электростанцияларда ишлаб чиқарилади.
Айтиш жоизки, электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича АҚШ дунёда иккинчи ўринда (4286 ТВт.с) туради. Биринчи ўринда - Хитой (7779 ТВт.с).
Лекин атом электр станциялар сони бўйчиа АҚШ - дунёда биринчи ўринда. Ушбу мамлкатда 95та АЭС бор. Иккинчи ўринда Франция - 56, Хитой - 49, Россия - 39, Япония - 33, Жанубий Корея - 23, Ҳиндистон - 22, Канада - 19, Украина - 15 та ва ҳо казо.
Янгиликлар лентаси
0